RU

Последние новости

10:25“Манчестер Сити“ Тейани Рейндерсга қанча таклиф қилгани маълум  0 09:56МЮ Рэшфордга нарх белгилади  0 09:28“Ливерпуль“ 20 ёшли футболчига 60 миллион фунт беришга тайёр  1 09:00“Барселона“нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  7 08:35“Байер“ Флориан Вирцга нарх белгилади  1 08:05Суперлига. "Сурхон" — "Сўғдиёна" 2:1  2 08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  5 07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  4 02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  12 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  3 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  10 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  3 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3

Ўзбекистон МТЖ Осиё Кубогида қандай формадан фойдаланади? 24 жамоанинг ОК-2023даги либослари Новости

Ўзбекистон МТЖ Осиё Кубогида қандай формадан фойдаланади? 24 жамоанинг ОК-2023даги либослари

Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги-2023 старти 8 кун вақт қолди.

Бир неча кундан бери сайтимизда асосий урғуни айнан қитъа биринчилиги атрофидаги воқеликларни ёритишга қаратганмиз. Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ОК-2023 учун якуний қайдномасини ОФК эълон қилди. Ҳа, ЎФА биринчи бўлиб бериши керак бўлган нарса ОФКда чиқди. Қизиғи, ЎФА ҳали ҳам ўз номидан якуний "заявка"ни эълон қилмади.

Осиё кубоги: Ўзбекистон МТЖда ким қайси рақамда ўйнайди? Шомуродовнинг рақами кимга насиб қилди?

Қайдномага биринчи ўйинимиз стартига 6 соат вақт қолгунга қадар ўзгартириш киритиш мумкин. Балки, ЎФА (раҳбариятми ёки мураббийларми, билмадим) ўша пайтни кутаётгандир. Бу менга қоронғу. Лекин, ЎФА ўзи бериши керак бўлган қатор жабҳаларда ҳамон сокинликни афзал билаётгани ҳайрон қолдирмоқда. Ўтган йил давомида ЎФА ташкилот сифатида зўр даврни ўтказди, иш сифати ўсди, муносиб равишда энг яхши Ассоциация совринларини қўлга киритди. Лекин, Осиё Кубоги олдидан нега бундай жимлик?

ЎФА сукут сақлаб келаётган яна бир жабҳа бу - терма жамоамиз Осиё кубогида киядиган либослари. Йигитларимиз қандай формалардан фойдаланишларини ЎФА расман ҳамон эълон қилгани йўқ. Ваҳоланки, бунинг учун алоҳида кичик тадбир ўтказиб тақдимот қилиш ҳам мумкин эди. Мусобақага қисқа вақт қолган ва тақдимот ўтказишга вақт бўлмаган деб ҳисоблаган тақдиримизда ҳам нега ЎФА ижтимоий тармоқларида формаларимиз расмли ёки постер тарзида эълон қилинмади? Бу борада ҳам ЎФАни ортда қолдириб кетишди. ОФК Осиё Кубоги-2023да қатнашадиган барча 24 терма жамоанинг уй ва сафар либослари суратларини чоп этди.

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари "Жако"нинг мана шундай дизайндаги либосларидан фойдаланишар экан.


Умуман олганда қитъа биринчилигида терма жамоалар энг кўп "Найк" (Nike), "Жако" (Jako) ва "Адидас" (Adidas) формаларидан фойдаланишади. 6та жамоа "Найк", 4та жамоа "Жако" ва 3та терма "Адидас"дан фойдаланади.

Осиё Кубогида 24 терма жамоа фойдаланадиган либослар:

"A" гуруҳи

Хитойнинг уй ва сафар либослари.


Ливаннинг уй ва сафар либослари.


Қатар ҳам анъанавий рангларига содиқ қолган.



Тожикистон.


"B" гуруҳи

Австралия.


Ҳиндистон.


Сурия.


Ўзбекистон.


"C" гуруҳи

Гонконг.


Эрон.


Фаластин.


БАА.


"D" гуруҳи

Индонезия.


Ироқ.


Япония.


Вьетнам.


"E" гуруҳи

Баҳрайн.


Иордания.


Корея Республикаси.


Малайзия.


"F" гуруҳи

Қирғиз Республикаси.


Ўмон.


Саудия Арабистони.


Таиланд.



Сизга қайси терма жамоанинг либоси кўпроқ ёқди?

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика