RU

Последние новости

13:15"Манчестер Сити"ни 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  0 12:46"Челси" Симонс билан музокараларда олдинга силжиди  0 12:25Баҳром Ҳайдаров: "Имкон қадар 10таликдан ўрин эгаллашга ҳаракат қиламиз"  0 11:54"Интер" асосий футболчиси "Реал" диққат марказида  0 11:26Виталий Денисов: "Файзуллаев топ-5 лигадаги клубга ўтади деб умид қилгандим"  8 10:53"Насаф" сардори легионерга айланишга яқин  14 10:25"Нефтчи" футболчиси "Қўқон-1912"га ўтиши мумкин  1 09:51"Насаф" колумбиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  7 09:18"Нефтчи" Жоэль Кожо учун қанча сарфлаши маълум  13 08:40"Рома" янги мавсум учун учинчи либослар тўпламини намойиш қилди  2 08:13Гари Линекер: "Рэшфорд барчасини уддалайди"  3 07:45Хуршид Мухторовнинг янги жамоаси маълум  1 02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  2 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  4

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги биринчи дарвозабон Анвар Жабборов 57 ёшда Новости

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги биринчи дарвозабон Анвар Жабборов 57 ёшда

Бугун "Локомотив" ўринбосарлар жамоасида дарвозбонлар мураббийи сифатида фаолият юритиб келаётган тажрибали мутахассис Анвар Жабборов таваллуд кунини нишонламоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушган биринчи дарвозабон сифатида тарихга кирган Анвар Жабборов бугун 57ёшни қарши олмоқда.

Болаликдан миллионлар ўйинига ошно бўлган Анвар Жабборов дарвозабон сифатида илк бор 18 ёшида кўзга ташлана бошланди. Ўша пайтда у мамлакатнинг ўртамиёна жамоаларидан бири, СССР Биринчи лигасида иштирок этувчи "Зарафшон" жамоаси сафига бориб қўшилади. Тажриба ва маҳоратини ошириш мақсадида кейинги йилларни "Косонсой", "Ёшлик" жамоаларида ўтказди. Уни "Пахтакор"га таклиф этилиши бевосита "Нурафшон"даги ўйинларига боғлиқ эди. Айнан Бухородаги барқарор ўйинлари сабаб Анвар Жабборов "Пахтакор"га кўчиб ўтади. 1992 йилда эса илк бор ташкил этилган Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида Тожикистонга қарши учрашувда дебют қилиб тарих зарварақларидан жой олганди. "Пахтакор"даги уч йиллик фаолияти мобайнида жамоанинг асосий киперига айланди ва қарийб барча учрашувларда асосий дарвозабон сифатида ҳаракат қилди. Фаолияти давомида Ўзбекистоннинг "Навбаҳор", "Наврўз", "Прогресс", "Суғдиёна", "Машъал" жамоалари дарвозасини қўриқлади. 2000 йилги мавсум аввалида у Ҳиндистоннинг "Васко Спортс Клаб" жамоасига йўл олди ва бир мавсум легионер сифатида тўп тепди."Қизилқум" жамоасида ўтказган охирги мавсумидан сўнг қўлқопларини михга илишга қарор қилди. Мураббийликка қадам қўйган қаҳрамонимиз шу вақтга қадар "Машъал" ва "Бунёдкор" академияларида, "Навбаҳор" жамоасида, Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларида дарвозабонларни тайёрлашда жонбозлик кўрсатган.

 Мазкур мураббий бир неча ой олдин сайтимиз меҳмони сифатида интервью бергани ёдингизда бўлса керак. Ушбу суҳбат давомида Анвар Жабборов терма жамоа илк маротаба йиғилган даврларни ҳам ёдга олганди. 

"Мени илк бор терма жамоага Рустам Акрамов таклиф қилганди. Ўша пайтда "Пахтакор" жамоасида тўп тепардим. Адашмасам, Марказий Осиё кубоги турнирида биз ҳам иштирок этганмиз. Илк расмий ўйинни эса ушбу мусобақа доирасида Тожикистон терма жамоасига қарши ўтказаганмиз. 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этганмиз. Голларни иккаласини ҳам Рустам Абдуллаев урганди. У футболчилик фаолияти давомида маҳоратли ҳужумчилардан бири бўлган. Мустақилликдан кейинги биринчи учрашув бўлгани учун қийинчилик туғдирган. Буни тан оламан. Ўз ўрнида устозим Рустам Акрамовга раҳмат айтиб қоламан. Биринчи дарвозабон сифатида тарихда қолишимга улар сабабчилар. Биринчи йиғилган жамоада ўз даврининг энг кучли футболчилари бор эди. Геннадий Денисов, Валерий Кечинов, Андрей Пятницкий ва бошқалар. Кейинчалик уларни аксарияти хорижга кетишди. Мен билан бирга Тожикистон билан ўйинга Павел Бугало ҳам таклиф этилганди",- дея хотирлайди қаҳрамонимиз. 

Анвар Рўзиевч мураббийликдаги услуби ва машғулотларда нималарга кўпроқ эътибор қаратишини ҳам айтиб ўтганди.

"Ҳақиқий проффессионал дарвозабон ўз ишига доим виждонан ёндашиши лозим. У уйда ҳам, телевизорда ҳам кўриб, мустақил ўз устида ишлаб, юқори савиядаги дарвозабонлардан ўрнак олиши шарт. Шахсан ўзим 1978, 1982 йилги Жаҳон чемпионатларини кўриб дунё юлдузларини ўйинларидан андоза олганман. Мени фикримча дарвозабон майдонга чиққанидан сўнг кўзи ёниб туриши керак. Кўзи чақнаб тетик бўлса ўйинда ўзини йўқотиб қўймайди. У қандай ҳолатда бўлишидан қатъий назар машғулотда астойдил меҳнат қилса самарасини ўйинда кўради. Мен ҳар бир машғулот бошланишидан олдин шогирдларимни кўзига қарайман. У уҳлаяптими ёки ниманидир ўйлаяптими, муаммолари борми қизиқиб сўрайман. Бўлмаса майдонда ҳаёли бошқа жойда бўлади. Уни фикрини жамлаш учун обдон суҳбатлашаман".

Сайтимиз ходимлари номидан Анвар Жабборовга соғлик ва саломатлик, узоқ умр, мураббийлик фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз. 


Абдулазиз Искандаров.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика