RU

Последние новости

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  2 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  14 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  6 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги 4 паралимпиячидан допинг чиққани ҳақида расмий баёнот берди Новости

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги 4 паралимпиячидан допинг чиққани ҳақида расмий баёнот берди

Теги :  Антидопинг
Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги айрим манбалар орқали ўзбекистонлик 4 нафар паралимпиячи допинг сабаб дисквалификация қилингани ҳақидаги хабарларига нисбатан муносабат билдирди.

«Ушбу хабарларда номлари тилга олинган спортчилар 2018-2019 йилларда дисквалификацияга учраган. Уларда допинг аниқлангани ҳақида ўз вақтида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий каналларида эълон қилинган. Ҳозирда ушбу атлетлар бутунлай спортни тарк этишган. Афсуски, бу хабарлар оммавий ахборот воситаларида бироз нотўғри талқин қилинди.

Маълумки, бугунги кунда ўзбекистонлик паралимпиячилар дунёнинг кучли ўнлигига киради. Бу бир томондан ғурур бағишлайди, албатта. Лекин, иккинчи томондан бу ҳолат паралимпия спортчилари зиммасига катта масъулият юклашини ҳам унутмаслигимиз лозим. Боиси, WADA (Бутунжаҳон антидопинг агентлиги) юқори натижалар қайд этаётган мамлакат спортчиларини доимий тарзда текширувга олади. Шу боис ҳар қачонгидан ҳам ҳушёрроқ бўлишимиз талаб этилади.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлашимиз лозимки, допинг аниқланган ҳар қандай ўзбекистонлик спортчи тўғрисида маълумот Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг расмий манбалари орқали мунтазам эълон қилинади».

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика