RU

Последние новости

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  13 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  11 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Ўзбекистон миллий терма жамоаси машғулотларни бошлади Новости

Ўзбекистон миллий терма жамоаси машғулотларни бошлади

Миржалол Қосимов ЕЧЛ финалини кўриш учун Лиссабонга учиб кетганлиги учун, машғулотларни Шуҳрат Мақсудов ва Бахтиёр Ашурматов олиб бордилар.
Эртага кубок ўйини бўлиб ўтиши муносабат билан биринчи кун йиғинида таркиб тўлиқ бўлмади. Бахтиёр Ашурматов МТЖдаги фаолиятини мазкур машғулот билан бошлаб юборди. Бугун сайтимизда интервьюси чиққан мутахассис, қанчалик ғалати бўлмасин икки йил аввал футболчи деб атаганимиз Ашурматов энди мутахассис. Вақт шу қадар тез ўтяптики, кеча стадионда ўйинларидан хузур қилаётганларимиз футболчилик фаолиятларини якунлаб боряптилар.


"Сизларда нима айб, "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувида? Фикрларни ўқиб чиқдим. Яхшиси бу мавзуни бутунлай ёпиш керак", - дейди машғулотлардан кейин дейди Ашурматов.


Ҳа, майли, бўлар иш бўлди. Ўтди кетди. Бугундан эътиборан машғулотларимиз бошланди. Энди ҳаммадан ҳам бизга қийин бўлади. Тутуруғи йўқ тақвим. Қаерга борамиз, МТЖ машғулотларигами, кубокками, ёки ёшларнинг йиғинига?



Легионерларимиздан Одил Аҳмедов, Санжар Турсунов ва Ҳусниддин Ғофуров машғулотларда иштирок этди. Илк маротаба терма жамоа йиғинига жалб этилган Азим Аҳмедов майдонда акаси Одил билан тўп тепиш имкониятини қўлга киритди. Шу кунгача бир ўйинда ака-укалардан Дўрмонов ва Тожиевларга бир вақтда майдонга тушиш насиб этган. 

Машғулотларда кўп ҳам зўриқиш бўлмади. Боиси кеча Ўзбекистон чемпионатининг икки тур учрашувлари бўлиб ўтган эди.



Илк маротаба МТЖдан чақирув олган Акбар Тўраевнинг кайфияти чакки эмас. Энди босиб-босиб меҳнат қилиш қолди. "Бунёдкор"да биринчи рақамли дарвозабон ким эканлигига жавоб берган Акбар, МТЖда рақобат уйғотиши аниқ. Кеча Андижонда ўйнаган бўлсада Элдор Суюнов ҳам машғулотларда тўлиқ иштирок этди. Охирида Муллажонов билан тўқнашиб кетиши натижасида кичик жароҳат олди. Лекин хавфли эмас, ўтиб кетади.




Ҳимоячилардан Москванинг "Локомотив" клуби футболчиси Виталий Денисов ҳамда Хитойнинг "Чангчун Ятай" жамоаси аъзоси Анзур Исмоилов ҳали терма жамоа ихтиёрига етиб келмаган. Владимир Козак "Пахтакор" сафида эртага Ўзбекистон Кубоги доираси "Қўқон-1912" жамоасига қарши ўтказиладиган ўйинга тайёргарлик кўряпти.   

Ярим ҳимоячилар таркиби тўлиқ бўлсада, лекин уларнинг ҳаммаси ҳам бугунги илк машғулотда умумий гуруҳда шуғулланишмади. Санжар Рашидов ва Сардор Собирхўжаев кеча "Металлург"га қарши ўйинда майдонга тушишгани боис, терма жамоа мураббийлар штаби бу икки ёш ярим ҳимоячига "нагрузка" юкламади. 


Ҳужумчилардан биргина Игорь Сергеев бугунги машғулотда қатнашмади. У ҳам эртанги "Қўқон-1912" билан ўтадиган ўйинга ўз клуб таркибида тайёргарлик кўряпти.
Бугун футболчиларимиз уч таркибга бўлинган ҳолда асосан қанотлардан уюштриладиган ва тезкор ҳужумларга йўналтирилган футбол ўйнашди. Эртадан машғулотлар ранг-баранг кўриниш ола бошлайди.  


Нодирхўжа Юлдашев ва Камолиддин Алимов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика