RU

Ўзбекистон - КХДР учрашуви чиптаси 20 мингдан 100 минг сўмгача Новости

Ўзбекистон - КХДР учрашуви чиптаси 20 мингдан 100 минг сўмгача

Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойидаги ФИФА кунларида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.

13 октябрда КХДР билан, 16 октябрь санасида эса Қатар терма жамоасига қарши ўйин бўлиб ўтади.

КХДРга қарши ўртоқлик учрашуви учун чипталар сотуви бошланди. championat.asia сайти маълумотига кўра чипталар 20 минг сўмдан 100 минг сўмгача сотилади. СИП сектор учун чипталар 100 минг сўмдан қилиб белгиланган.

Баҳс 13 октябрь куни соат 19:00да "Миллий" стадионида бошланади. Ўйинни бевосита ўйингоҳдан кузатишни истаган мухлислар чипталарни "Миллий" стадиони кассаларидан сотиб олишлари мумкин.

Рейтинг: -76   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика