Ўзбекистон кубогининг финал чипталари қачондан сотувга чиқиши маълум
29 сен 11:04
Новости
Ўзбекистон кубогининг финал чипталари қачондан сотувга чиқиши маълум
Улар Фарғонадаги "Истиқлол", Намангандаги "Марказий" ҳамда Андижондаги "Бобур арена" кассаларида сотилади.
Аввалроқ Лига "Андижон" ва "Навбаҳор" клуби раҳбарлари ҳамда мухлислари билан учрашув ўтказган бўлиб, мазкур масала қандай тартибга солиниши борасида келишувга эришганди. Унга кўра, "Истиқлол" стадионининг 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20-секторлари "Андижон" мухлислари учун ажратилади. "Навбаҳор" мухлислари эса 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31, 32-секторлардан жой олиши мумкин. Ҳар икки клуб мухлислари чипталарни ўз ареналари кассаларига жонли навбатга туриш орқали сотиб олишлари мумкин. Навбатда турган ҳар қандай шахс кўпи билан 4 дона чипта харид қилиши мумкин бўлади.
Чипта савдоси масаласида Лига иТиcкет билан ҳамкорлик қилади. Истиқлол стадионидаги шароит ҳамда беллашувга бўлган қизиқишнинг катта эканлигидан келиб чиқиб, электрон чипталар савдоси йўлга қўйилмайди. Бунда қалбаки чипталар савдосининг олдини олиш масаласига ҳам эътибор қаратилади. Чипта махсус қоғозларда чоп этилган ва ҳимоя белгисига эга бўлиб, футбол мухлисларига уларни фақат касса орқали сотиб олиш, бегона шахслар қўлидан харид қилмаслик тавсия этилади. иТиcкет мухлисларнинг стадион турникетларидаги ҳаракатларини тартибга солиш масаласида Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар органлари вакиллари билан ҳамкорликда фаолият олиб боради. Бунда қалбаки чипталарни аниқлаш услубидан фойдаланилади ҳамда уларга қарши чоралар кўрилади. Келишувга кўра, мухлисларнинг турникетлар томон ҳаракатлари махсус тўсиқлар билан тартибга солинади.
Аввалроқ хабар берилганидек, 2024-йилги футбол мавсуми учун чиқарилган аккредитациялар билан стадионга кириш имконияти мавжуд эмас. Лига финал ўйинида ишлайдиган техник ходимлар ҳамда ОАВ вакилларини фақатгина финал учун чиқарилган махсус аккредитациялар билан таъминлайди. Шунингдек, чипталар савдосида сунъийлик ва кўзбўямачиликка йўл қўймаслик мақсадида клублар расмийлари ҳамда Лига вакиллари иТиcкет хизматчиларига бевосита кўмаклашади.
Чипта харид қилган андижонлик футбол мухлисларидан 5 октябрь куни "Истиқлол" стадионининг Ислом Каримов номли Фарғона кичик ҳалқа йўлига туташган ҳудуддаги 2-кириш дарвозаси орқали, наманганлик ишқибозлардан эса стадионнинг “Умид ниҳоллари” кўчасига туташган ҳудуддаги 1-кириш дарвозаси орқали финалга ташриф буюриши сўралади. Бунда нафақат турникетлар, балки машиналар учун автотураргоҳ ҳам алоҳида бўлади. Мухлислар секторларга киришда соат кўрсаткичларига тескари йўналишда, стадионни тарк этишда эса соат кўрсаткичлари йўналишида ҳаракатланади.
Стадионнинг 5-СИП сектори учун чипта нархи 200 минг сўмни ташкил этади. Мазкур сектор учун чипталарнинг аксар қисми Лига томонидан ҳомий ва ҳамкор ташкилотларга тақдим этилади. 3, 4, 6, 7-секторлар 150 минг сўмдан, 19, 20, 22, 23-секторлар 100 минг сўмдан, қолган барча секторлар 75 минг сўмдан сотувга чиқарилади. Бунга қадар Истиқлол стадионига кириш учун чиқарилган йиллик абонементлар билан финал беллашувини томоша қилиш имконияти мавжуд эмас.
Комментарии