RU

Последние новости

21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  24 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  2 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  41 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  1 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  5 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  18 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1

Ўзбекистон Кубоги. Ярим финал. "Локомотив" - "Пахтакор" Новости

Ўзбекистон Кубоги. Ярим финал. "Локомотив" - "Пахтакор"

27 июнь куни жамоамиз Ўзбекистон Кубоги ярим финал дастлабки ўйинида "Локомотив" меҳмони бўлади.
Чемпионатда пешқадамлик қилаётган клублар кубокда ўзаро баҳс олиб борадилар. Ҳозирга қадар жамоалар Ўзбекистон Кубоги баҳслари доирасида тўқнаш келишмаган. "Пахтакор" ҳам, "Локомотив" ҳам ўз олдига чемпионат ва кубокда муваффақиятли қатнашиш вазифасини қўйган. Шу сабабли беллашувларнинг кескин, шиддатли ва ҳужумкор ўтишини кутиш мумкин.

"Пахтакор" 1/16 финал босқичида "Хоразм"ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 1/8 финалда "Қўқон-1912" билан ўйинларда меҳмонда 0:0, уйда 4:0 ҳисобидаги натижалар кузатилди. Чорак финалда эса "Оқ-тепа" сафарда 7:1, "Пахтакор" стадионида 5:1 ҳисобида тор-мор келтирилди.

"Локомотив" эса мусобақага чорак финалдан киришиб, "Динамо"ни сафарда 4:3, ўз майдонида 3:0 ҳисобида доғда қолдирди. Жамоалар сафида барча етакчи футболчилар майдонга тушиш имкониятига эга.

"Локомотив" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 27 июнь, жума куни соат 19:00да ТТЙМИ стадионида бошланади. "Пахтакор" мухлислари соат 17:30дан бошлаб стадион ҳудудида тўпланишади. Буни жамоа ишқибозлари учун келтириб ўтяпмиз.

Баҳсни Рустам Бобомуродов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.


«ЛОКОМОТИВ» - «ПАХТАКОР»

Ҳакамлар
: Рустам Бобомуродов (Навоий), Руслан Самандаров (Навоий), Обид Жумаев (Навоий), Марат Исмоилов (Тошкент).

Назоратчи: Гали Имомов (Тошкент).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика