Ўзбекистон кубоги. Саралаш босқичида 16 та жамоа иштирок этади, қуръа бугун ўтказилади
19 мар 16:04
Новости
Ўзбекистон кубоги. Саралаш босқичида 16 та жамоа иштирок этади, қуръа бугун ўтказилади
Аввалроқ Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичига қуръа ташланган бўлиб, ҳар бир гуруҳнинг тўртинчи жамоаси саралаш ўйинлари орқали аниқланиши айтилганди.
Саралашда 16 та жамоа иштирок этади ва уларнинг рақиби қуръа натижасидан сўнг аниқ бўлади. Бунда барча жамоа фақат 1 тадан учрашувда иштирок этади ва ғолиб жамоа гуруҳ босқичига йўл олади. Ўйинларнинг асосий вақти дуранг билан якунланса, навбат қўшимча таймларсиз пенальтилар сериясига берилади.
Мазкур босқичда Биринчи лига жамоалари иштирок этишидан келиб чиқиб, барча учрашувлар 1-4 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади. Саралаш босқичига қуръа 19 март куни соат 17:00 да ташланади. Жараён Лига саҳифалари орқали жонли намойиш этилади.


Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии