RU

Последние новости

17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  4 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  13 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  106 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  13 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1

Ўзбекистон кубоги. "Қўқон-1912" - биринчи ярим финалчи Новости

Ўзбекистон кубоги. "Қўқон-1912" - биринчи ярим финалчи

Ўзбекистон кубогининг 1/4 финали доирасидаги "Қўқон-1912" – "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув натижасини шу саҳифада кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Ўйиннинг 2-дақиқасида Элгужа Григалашвили тезкор қарши ҳужумда жарима майдонига кириб бориб зарба берди, Юсупов кучсиз зарбани ушлаб олди. 3-дақиқада Жасур Ҳакимов жарима майдони ичидан зарба берди, хавфли лекин ноаниқ.

17-дақиқада Суҳроб Бердиев жарима майдони ичидаги пала партишликдан сўнг гол урди - 1:0.

Биринчи таймда бошқа гол урилмади. 

50-дақиқада Ойбек Рустамовнин бош билан йўллаган зарбасини Жабборов қайтарди, қайтган тўпга Ҳакимов улгурмади. 52-дақиқада Жасур Ҳакимов дарвозабонни ҳам алдаб ўтди, бироқ зарбани тўғри ҳимоячиларга йўллади.

67-дақиқада Шерали Жўраев бирга бир вазиятга чиқиб, рақиб дарвозасини ишғол этди.. қанот ҳаками футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда эканлигини қайд этди!

77-дақиқада Суҳроб Бердиев дублга эришди - 2:0. 

Ўйинда "Қўқон-1912" ғалаба қозониб ярим финалга чиқди.


1/4 финал. 18 сентябрь
"Қўқон-1912" – "Қизилқум" 2:0
Ҳакамлар: 
Олим Толибжонов, Шерзод Қамаров, Сардор Ҳакимов, Темур Тўхтасинов.
Назоратчи: Игор Нехочин.
Комиссар: Баҳодир Мирзаев
Голлар: Суҳроб Бердиев 17, - 1:0. Суҳроб Бердиев 77, - 2:0.
"Қўқон-1912": 1.Ўткир Юсупов, 4.Баҳодир Акрамов, 5.Ғиёс Комилов, 10.Жавоҳир Сидиқов (78.Бехруз Садиллоев, 90), 15.Ойбек Рустамов (55.Дарко Гожкович, 85), 17.Қувондиқ Рўзиев (38.Достон Мелиқўзиев, 85), 19.Суҳроб Бердиев (11.Фирдавс Асадов, 81), 22.Мурод Холмуҳаммедов, 23.Александр Мерзляков, 65.Марко Милич, 70.Жасур Ҳакимов (96.Муҳаммаданас Ҳасанов, 61).
Захира: 71.Сарвар Каримов, 79.Иқбол Маликжонов.

"Қизилқум": 1.Эркин Жабборов, 5.Георги Квесиешвили, 10.Алишер Саноев (23.Шерали Жўраев, 55), 14.Файзулла Қамбаров, 17.Артур Геворкян (8.Акмал Рустамов, 29), 21.Муҳсин Убайдуллаев (18.Самандар Шодмонов, 87), 30.Элгужа Григалашвили, 44.Миржалол Қосимов, 50.Элдор Бойматов, 84.Неманья Йованович (9.Ҳумоюн Абдуалимов, 57), 91.Салим Мустафоев (11.Дониёр Усмонов, 82).
Захира: 77.Евгений Черемисин, 88.Иван Нагаев, 98.Бекзод Ғанижонов.

Огоҳлантиришлар: Элгужа Григалашвили 34, Қувондиқ Рўзиев 51, Шерали Жўраев 88, Миржалол Қосимов 90+1.


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика