RU

Последние новости

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  3 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  34 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

Ўзбекистон кубоги. “Қизилқум” пенальтилар сериясида “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратиб кейинги босқичга чиқди (батафсил шарҳ) Новости

Ўзбекистон кубоги. “Қизилқум” пенальтилар сериясида “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратиб кейинги босқичга чиқди (батафсил шарҳ)

Ўзбекистон кубоги 3-босқичида “Қўқон-1912” ўз уйида “Қизилқум” билан куч синашди.

Учрашув ҳар икки жамоа вакилларининг фаол ҳаракатлари билан бошланди. Биринчи бўлим дастлабки дақилариданоқ ҳужумга отланган майдон эгалари 8-дақиқада ҳисобни очиш учун яхши имкониятга эга бўлишди. Мазкур вазиятда Иқбол Маликжоновнинг зарбасини меҳмонлар посбони Евгений Черемисин қайтариб қолди. Шундан сўнг “Қизилқум” жамоаси вакиллари ҳам ҳужумкорликни оширдилар. Биринчи бўлим 18-дақиқасига келиб учрашувни бошқариб бораётган бош ҳакам Шавкат Насибуллаев мезбонлар дарвозаси томон томон пенальти белгилади. Белгиланган пенальтини “Қизилқум” жамоасининг никарагуалик легионери Смит Медина аниқ амалга ошириб, учрашувда ҳисобни очди.
Ўтказиб юборилган голдан сўнг мезбон жамоа футболчилари ҳужумкорликни оширишди. Учрашувнинг 42-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Шахбоз Эркиновда ҳисобни тенглаштириш учун қулай имконият юзага келганди. Ушбу холатда унинг қанотдан етказиб берилган тўпга бош билан йўллаган зарбаси самарасиз чиқди. Биринчи бўлим мана шу ҳисоб билан якунига етди.



Иккинчи бўлимни “Қўқон -1912” вакиллари фаол бошладилар ва бу тезда ўз самарасини берди. 49-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни Шахбоз Эркинов меҳмонлар дарвозасига боши билан аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг ўйин сураъати бир оз тушди. Учрашувнинг 65-дақиқасида захирадан ўйинга қўшилган Қувондиқ Рўзиевнинг меҳмонлар дарвозаси томон йўллаган кучли зарбаси химоячига тегиб майдонни тарк этди. Иккинчи бўлим сўнгига қадар ҳар икки жамоа вакилларида рақиблари дарвозасига гол киритиш учун қулай имкониятлар юзага келган бўлса-да, дарвозаларга бошқа гол киритилмади. Ўйиннинг асосий вақт дуранг натижа билан якунланди ва қўшимча таймларга навбат берилди.



Қўшимча бўлимларда ҳам ҳар икки жамоа вакиллари фаол ўйин намойиш этдилар. Бироқ 15 дақиқалик иккита қўшича таймларда ҳам ғолиб аниқланмади. Мезбонлар сафида заҳирадан ўйинга қўшилган Жавоҳир Эсонқулов 112-дақиқада гол уриб, ҳисбни 2:1 кўринишига келтирган бўлса, орадан беш дақиқа ўтиб “Қизилқум”нинг тажрибали фуболчиси Мақсуд Каримов мезбонлар дарвозасига жамоасини иккинчи голини киритди. Қўшимча бўлимлар 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етди.

Қўшимча бўлимларда ҳам ғолиб аниқланмагач, навбат пенальтилар сериясига келди. Пенальтилар бўйича 6:7 ҳисоби қайд этилди ва «Қизилқум» кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.



Ўзбекистон кубоги. 3-босқич
«Қўқон-1912» - «Қизилқум» 2:2. (Пенальтилар бўйича 6:7)
Ҳакамлар
: Шавкат Насибуллаев, Тимур Галеев, Равиль Шояхмитов, Иброхим Исмоилов.
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Сардор Қудратуллаев
Голлар: Медина Смит 18-пен (0:1), Шахбоз Эркинов 49 (1:1), Жавоҳир Эсонқулов 112 (2:1), Мақсуд Каримов 117 (2:2)
“Қўқон-1912”: 1. Ислом Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов, 11. Тимур Ҳакимов, 15. Ойбек Рустамов, 16. Жасур Ҳасанов, 19. Суҳроб Бердиев, 20. Иқбол Маликжонов, 22. Шахбоз Эркинов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 25. Сарвар Каримов, 8. Муҳаммаданас Ҳасанов, 10. Қувондиқ Рўзиев, 13. Жавоҳир Эсонқулов, 14. Авазхон Маматхўжаев, 17. Бехруз Садиллоев, 21. Тимур Усмонов, 27. Жасур Ёқубов, 99. Дилшод Баратов.
“Қизилқум”: 1. Евгений Черемисин, 4. Эркин Бойдуллаев, 7. Мурод Бобожонов, 10. Алишер Саноев, 18. Элдор Бойматов, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Шерали Жўраев, 25. Азизбек Усмонов, 44. Мақсуд Каримов, 97. Суҳроб Ярашев, 99. Ариганер Смит Медина
Захира: 22. Артём Макосин, 8. Акмал Рустамов, 19. Миржалол Қосимов, 28. Сардор Жаҳонов, 30. Элгужа Григалашвили, 36. Хуршид Олимов.

Бекзод Толибов тайёрлади.

Суратлар муаллифи: Акрамжон Мамадалиев

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика