RU

Последние новости

12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  4 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  1 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  3 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  17 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  3 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  13 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  4 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  7 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  4 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  26 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  23 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  114 00:50Ямал жароҳати туфайли "Ньюкасл"га қарши ўйнамайди  2

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Қўқон-1912" 4:0 Новости

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Қўқон-1912" 4:0

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали жавоб баҳси доирасидаги "Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 2-дақиқасида меҳмонлар бурчак тўпини амалга оширишди, Лобанов ўзини кўрсатди.

8-дақиқада Шерзод Каримов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Козак тўпни тўхтатишга хатога йўл қўйди. Имконият бой берилди.

9-дақиқада ҳисоб очилди. Махарадзе томонидан ошириб берилган тўп узатишидан сўнг Мерзляков рақиб ҳимоячисидан қочиб кетиб дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди - 1:0.

13-дақиқада Каримовнинг ошириб берган тўпини Машарипов 4 метр масофадан дарвозанинг тепасига тепиб юборди.

15-дақиқада Сергеев яқин масофадан дарвозага жуда кучсиз зарба берди, Бакланов тўпни ушлаб олди.

17-дақиқада меҳмонларнинг илк қарши ҳужуми, Отабек Ҳайдаров тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва ҳужум тўхтади.

22-дақиқада Раҳмтулло Мелибоев ўнг қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдонига оширди, Умид Қодировнинг зарбаси ўхшамади.

26-дақиқада "Қўқон-1912" футболчилари бурчак тўпини амалга оширди, Хуршид Узоқбоевнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

30-дақиқада Козак тўпни жарима майдонига оширди, Машарипов ва Сергеевнинг зарбаларидан сўнг Бакланов қаҳрамонлик кўрсатиб тўпни қайтарди.

32-дақиқада Жамшид Болтабоев чамаси 30 метрлардан дарвозага зарба берди, ноаниқ.

38-дақиқада Мелибоевнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Ҳайдаров дарвозага йўллай олмади.

41-дақиқада Машарипов ўрнига Андреев тушди.

Биринчи бўлим якунланди.

Иккинчи бўлим бошланди.

49-дақиқада Даврон Маматов томонидан 30 метрлардан йўлланган зарба ноаниқ чиқди.

"Қўқон-1912" мухлислари ажойиб муҳитни юзага келтиришмоқда. Улар қўлларидаги телефон чироқларини ёқиб ажойиб манзарани юзага келтиришмоқда.

56-дақиқада Андреев тўпни чап қанотдан жарима майдонига узатди, Сергеевнинг зарбасидан сўнг тўпни Бакланов қайтарди!

58-дақиқада Азиз Тўхтабоевнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

59-дақиқада Сергеевнинг пасидан сўнг Андреев жарима майдони ичидан туриб чап оёқда дарвозани ишғол қилди - 2:0.

63-дақиқада Шерзод Каримов жарима майдони ичига кириб бориб бўш турган Козакка тўпни оширди, Владимир яқин масофадан адашгани йўқ - 3:0.

74-дақиқада Отабек Ҳайдаров қулай имкониятдан фойдалана олмади.

80-дақиқада Болтабоев узоқ масофадан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилмоқчи бўлди, ноаниқ.

83-дақиқада Нодир Қўзибоев белгиланган жарима тўпини амалга оширди. Унинг зарбасидан сўнг тўпни Лобанов қийинчилик билан иккинчи уринишда ушлаб қолди. 

89-дақиқада Шерзод Каримов чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди. Бакланов тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди, уни ортида турган Анвар Солиев боши билан дарвозани ишғол қилди - 4:0.

Ўйин 4:0 ҳисобида "Пахтакор"нинг ғалабаси билан тугади. "Шерлар" чорак финалда "Оқ-тепа" - "Хотира" жуфтлиги ғолибига қарши ўйнашади.


«Пахтакор» (Тошкент) – «Қўқон-1912» (Қўқон) 4:0
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Б. Қўчқоров (Қирғизистон), В. Серазетдинов (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

ГОЛ:
Александр Мерзляков 9, Станислав Андреев 59, Владимир Козак 64, Анвар Солиев 89

"Пахтакор":
Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Боян Миладинович, Камолиддин Тожиев (Мурод Холмуҳаммедов, 65), Жамшид Болтабоев, Акбар Исматуллаев, Кахи Махарадзе, Шерзод Каримов, Владимир Козак, Жалолиддин Машарипов (Станислав Андреев, 41), Игорь Сергеев (Анвар Солиев, 72)
Захира: Никита Рибкин, Тимур Ҳакимов, Аббос Махситалиев, Муҳсин Убайдуллаев

"Қўқон-1912":
Андрей Бакланов, Азиз Мадалиев, Раҳматулло Мелибоев, Хуршид Узоқбоев, Баҳодир Акрамов, Отабек Ҳайдаров, Умид Қодиров, Маъруф Зокиржонов (Рустам Абдуҳамидов, 66), Азиз Тўхтабоев (Нодир Қўзибоев, 81), Жалил Кимсанов, Даврон Маматов (Рустам Ашурматов, 69).
Захира: Азиз Ашуров, Авазхон Маматхўжаев, Лазиз Сафоев, Александр Критинин.

Огоҳлантиришлар: Мурод Холмуҳаммедов 65

Биринчи ўйин: 0:0
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика