RU

Последние новости

12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  1 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  10 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  2 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  18 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  10 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  11 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  1 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0

Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" "Дўстлик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди Новости

Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" "Дўстлик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Дўстлик" учрашуви якунланди.

"Нефтчи" – "Дўстлик" 2:0

"Истиқлол" стадиони. 18:30

Бош ҳакам: Раҳимбек Каримов

Ёрдамчи ҳакамлар: Ислом Азимов, Ислом Носиров

Захира ҳаками: Ғайрат Жўраев

Назоратчи: Жаҳонгир Саидов

Комиссар: Даврон Иброҳимов

Голлар: 1:0 — 26, Санжар Қодирқулов, 2:0 — Шоҳрўз Норхонов (Мирзоҳид Ғофуров).

"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 8.Кетелин Карп (24.Ғуломҳайдар Ғуломов, 74), 11.Жавоҳир Қаҳрамонов (23.Диёр Туропов, 46), 17.Санжар Қодирқулов, 18.Михай Роман (10.Шоҳруз Норхонов, 46), 19.Мирзоҳид Ғофуров (14.Хуршид Мухторов, 77), 20.Анвар Ғофуров, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 70.Аббос Ғуломов, 99.Эффионг Нусунгуси (77.Билолхон Тошмирзаев, 46).

Захира: 35.Санжар Қувватов, 3.Жалолиддин Жумабоев, 28.Беҳрух Облақулов,  66.Дониёр Валиев.

"Дўстлик": 25.Улуғбек Ўринбоев, 3.Козим Нурматов (2.Лазиз Мўйдинов, 89), 4.Сирожиддин Солижонов, 7.Шерзод Қодиров, 8.Даврон Сулаймонов, 14.Ҳамидулло Абдуҳамидов (9.Абдулазиз Раҳимов, 21), 16.Аслиддин Турсунпўлатов (11.Сардор Асатиллаев, 89), 18.Даврон Умиров, 21.Хушнуд Авилов, 23.Абдувоҳид Яшинов, 24.Илҳом Убайдуллаев.

Захира: 12.Глеб Харин, 5.Асрор Ўринбоев, 10.Маъруф Жумаев, 13.Асадбек Шарифов, 15.Абдуллоҳ Шакиров, 19.Анвар Алижонов.

Огоҳлантириш: Аслиддин Турсунпўлатов (42), Санжар Қодирқулов (52), Даврон Умиров (63).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. Меҳмонлар таркибида икки ўзгариш содир бўлди.

83. ЗАРБА! Ғуломовнинг чап оёқда йўлланган кучли зарбасини Ўринбоев майдон ташқарисига чиқариб юборди.

80. Мухторовнинг зарбаси баландлиги бўйича Гиннес рекордлари китобига киришга даъвогарлик қила олади.

79. Мезбонлар яна бир яхши стандиарт вазият юзага келди.

76. Ўринбоев Норхоновнинг хавфли зарбасини қайтарди.

74. "Нефтчи"да ўзгариш: Карт ўрнига Ғуломов ўйинни давом эттиради.

68. "Дўстлик" посбони "Нефтчи"нинг навбатдаги ҳужумини тўхтатиб қолди.

63. "Нефтчи" футболчиларини тўхтатишга охир-оқибат рақиб жамоа сардорининг ўзи пешвоз чиқди. Ҳакам эса бу ташаббус учун Умировнинг номини сариқ рангли картасига ёзиб қўйди.

61. Қодирқуловнинг жаримадан узатмасига жамоадошларининг бўйи, рақиб дарвозбонанинг қўли калтаклик қилди.

58. Меҳмонлар вакилига нисбатан қоидубазарлик содир этилди.

50. ГОЛ! Иккинчи бўлим аввалида майдонга тушган Норхонов қанотдан узатилган тўпга бош билан зарба йўллаб, жорий мавсумдаги илк голини урди.

46. Иккинчи бўлим старт олди. Мезбонлар биратўла уч ўзгаришга қўл урди.

Тайм якунланди.

45+1. Хавфли вазият! Роман болалигида геометрия дарсидан стадионгақочмасдан, яхши ўқиганида, ҳозирги вазият рақиб дарвоза тўсинини нишонга олмаган бўларди.

45. Биринчи бўлимга вақт қўшишда ҳакам урилган голлар сонига қаради.

44. Бироз аввал қоидабузарлик ишлатган Турсунпўлатовга рақиб футболчилари дарҳол "ответ" қайтаришди.

42. Турсунпўлатов "Нефтчи" футболчисига либос алмашишни таклиф қилмоқчи эканлигини рақиб ўйинчиси ва ҳакам нотўғри тушунди.

40. "Дўстлик" футболчисининг зарбаси қандай қийматга эгалигини билмадим-у, лекин дарвоза ортидаги электрон беннер анчагина қиммат туради.

37. "Нефтчи" дарвозабони нисбатан кучсизроқ рақибга нисбатан баҳсда кийимига гард юқтирмасликни режа қилганди, бироқ "Дўстлик" футболчиси унинг режасини чиппакка чиқарди. Бурчак зарбаси.

35. Санжар Қодирқуловга мураббий майдонда истаган ишингни қилишинг мумкин деганини нотўғри тушунган, менимча. Стадионнинг исталган бурчагида фаол тарзда пайдо бўлаётган футболчи энди қўл билан ўйнашга ўтди.

30. Об-ҳаво маълумотларига кўра, яқин кунларида водийда ёмғир ёғиши мумкин. Бунга Михаил Романнинг тепган тўпи сабаб бўлади.

26. ГОЛ! Санжар Қодирқулов жарима зарбасидан нималарга қодирлигини кўрсатиб қўйди!

25. Қаҳрамонов рақиб жарима майдони яқинида йиқитилди. Ҳакам эса шаффофликни таъминлаш мақсадида тўқнашув содир бўлган майсали ерга дезодаранд сепиб қўйди.

21. "Дўстлик"да илк ўзгариш. Менимча, мураббий Абдуҳамидовга бир тайм имкон бераман деб футзалдаги вақтни назарда тутган.

20. Футболчилар томоқларини ғарғара қилиб олишмоқда.

15. Қаҳрамонов қаҳамронларга хос зарба йўллади. Давомини айтсам, қаҳрамонликдан ном-нишон қолмайди.

11. Айтганча, бугун инсоният илк маротаба космосни забт этган кун саналади. Мазкур тарихий сана муносабати билан Сулаймон ҳам фазо томон тўп парвоз қилишида жонбозлик кўрсатди.

7. Ғуломов рақиб жарима майдонида йиқилди, бироқ ён ҳакам байроқчасини ЙПХ ходимлари сингари олинга чўзди.

4. "Дўстлик" футболчилари дўстликни четга суриб қўйиб, рақибни хафа қилиши мумкин эди, аммо мезбон ҳимоячилар сўнгги лаҳзаларда чаққонроқ ҳаракат қилишди.

1. Учрашув бошланди. Бугун стадионга саноқли одам ташриф буюрганини тушуниш мумкин. Биринчидан, ўйин кубок доирасида ўтказилмоқда. Иккинчидан, дам олиш кунларида кўпчилик ҳордиқ чиқаргани йўл олишган. Шундай экан, дарахтзорлари ҳали қатл қилинмаган ҳамда жирафа уйлар қурилишга улгурилмаган ҳудудларда дам олаётган ишқибозлар учун беллашувни матнли кўринишда ҳавола этиб борамиз.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика