RU

Последние новости

19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 19:33Суперлига. "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  2 19:21Салоҳ: "Ҳеч қачон "Ливерпул"га қайтишдан бунчалик қўрқаман деб ўйламагандим. Диогунинг йўқлигига кўникиш ниҳоятда қийин"  1 19:04Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" (матнли трансляция)  1 18:58Хитой клуби рақибларини лаънатлагани учун жаримага тортилди  0 18:32Диогу Жотанинг ҳаётий ҳақиқатлари  1 18:14"Барселона" Уильямснинг трансфери барбод бўлгач, эътиборини "Ливерпуль" футболчисига қаратди  8 17:48"Арсенал" футболчиси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди  1 17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  0 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  13 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Ўзбекистон Кубоги. “Локомотив” бугун янги тарих ёзиши мумкин Новости

Ўзбекистон Кубоги. “Локомотив” бугун янги тарих ёзиши мумкин

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон Кубогининг ярим финал жавоб ўйинлари бўлиб ўтади.
Ўз олдига Кубок финалига чиқиш вазифасини қўйган “Локомотив” “Пахтакор”га қарши майдонга тушади. Яна бир беллашув Қаршидаги марказий стадионда “Насаф” ва “Бунёдкор” ўртасида бўлиб ўтади.

Маълумки, дастлабки баҳсда “Локомотив” рақибини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Шундай экан, бугунги учрашувда ҳатто дуранг натижа ҳам “темирйўлчилар”ни Кубок финалига олиб чиқади. Лекин ҳозирча “Локомотив”дан ҳеч ким дурангни ўйламаётган бўлса керак. Қолаверса, Вадим Абрамов ҳар бир учрашувда шогирдлари олдига ғалаба қозониш вазифасини қўйиши турган гап.

Агар бугун “Локомотив” ижобий натижа қайд этиб Кубок финалига йўл оладиган бўлса, унда ўз тарихида янги саҳифа очади. Яъни, клуб ўз тарихида биринчи бор Ўзбекистон Кубоги финалига чиққан бўлади. Шу пайтгача энг яхши натижа 2010 йилги мавсумда қайд этилган бўлиб, “Локомотив” ярим финалгача етиб борган.

Ўшанда “Шўртан” билан тўқнаш келган “темирйўлчилар” Тошкентда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлишларига қарамай, Ғузорда бўлиб ўтган жавоб учрашувида 0:4 ҳисобида имкониятни бой беришган. Хўш, бу сафар қандай бўлади? “Локомотив” ўз тарихида янги саҳифа очиб илк бор финалга йўл оладими ёки “Пахтакор” вазиятни ўнглаб масалани ўз фойдасига ҳал этадими? Бу саволларга жавобни бугун “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтадиган ўйин якунида билиб оламиз.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика