RU

Последние новости

02:45А Серия. "Милан" ва Рома" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  4 01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  2 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  21 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  17 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  5 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  22 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  1 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11

Ўзбекистон кубоги финаллари тарихидан. "Пахтакор" Сколари ва Ривалдоси бор "Бунёдкор"ни қандай мағлуб этганди? Новости

Ўзбекистон кубоги финаллари тарихидан. "Пахтакор" Сколари ва Ривалдоси бор "Бунёдкор"ни қандай мағлуб этганди?

2009 йилги Ўзбекистон кубоги финал учрашувини ёдга оламиз.

Мамлакат кубоги финалида "Пахтакор" ва "Бунёдкор" клублари тўқнаш келишган. Ушбу тўқнашув 2007 йилда бошланган бўлиб, дастлабки финалда ("Лой жанги") "Пахтакор" пенальтилар сериясида ғолиб бўлган, 2008 йилда эса Анвар Солиевнинг қўшимча таймларда урган голлари эвазига "Бунёдкор" кубок соҳиби бўлган. Учинчи тўқнашув ҳам олдингиларидан асло қолишмаган эди.

Август ойининг саккизинчи санасида "Пахтакор" стадиони мухлислар билан деярли тўлганди. Иккала жамоа мухлислари илк дақиқаларданоқ шиддатли ҳужумлар гувоҳига айланишган. Иккала жамоа ҳам гол уриш учун илк сониялардан олдинга ўтишган. 

10-дақиқада Александр Гейнрих Игнатий Нестеров билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётганида Хайрулла Каримов билан тўқнашади. Бош ҳакам Марат Исмоилов ушбу вазиятда Каримовга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатади ва "қалдирғочлар" учрашувнинг 10-дақиқасиданоқ 10 киши бўлиб қолишади. "Бунёдкор" устози Луиз Фелипе Сколари ҳужумчи Хосе Луис Вильянуэва ўрнига ҳимоячини туширишга мажбур бўлади.

35-дақиқада баҳс тақдирини ҳал қилган гол урилади. Мурод Холмуҳаммедов аутдан тўпни тўғри жарима майдонига отиб беради, ҳимоячилар қайтарган тўп бўш турган Станислав Андреевга боради, у дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олади - 1:0.

Иккинчи таймда Ривалдо бошчилигидаги "Бунёдкор" ҳар қанча уринмасин гол ура олмаган ва кубок "Пахтакор"га насиб қилган. "Шерлар" бир йил олдинги мағлубият аламини шундай олишганди.

Ғулом Ўрунов бу финални қуйидагича ёдга олади: "Жуда оғир ва қийин беллашув ўтказганмиз. Ривалдо 36 ёш бўлишига қарамасдан унга қарши ўйнаш қийинчилик туғдирган. Мураббий мени унга персонал ўйинчи сифатида қўйганди. Уни ёнидан жилмаслигим талаб қилинарди. Чунки, у битта пас билан жамоадошларини олдинга бошларди ва ҳужумни ташкил қиларди. Мен шу пасларга тўсқинлик қилишим ва зарарсизлантиришим керак бўлган"




«ПАХТАКОР» - «БУНЁДКОР» - 1:0 (1:0)
08.08.2009. Тошкент. «Пахтакор» Марказий стадиони. 27 543 томошабин

Ҳакамлар:
Марат Исмоилов-8,5; Алексей Миронов-9,0; Маъмур Саидқосимов-9,0; Бахтиёр Тоғаев-8,0
Назоратчи: Раҳим Мўминов

Гол: Станислав Андреев (35).

«ПАХТАКОР»: Темур Жўраев (Эркин Жабборов 78), Илҳом Суюнов, Анзур Исмоилов, Боян Миладинович, Мурод Холмуҳаммедов, Дарко Маркович, Акмал Холматов, Одил Аҳмедов, Станислав Андреев (Ильдар Магдеев 68), Ғулом Ўрунов, Александр Гейнрих (Фарход Тожиев 83)

«БУНЁДКОР»: Игнатий Нестеров, Саҳоб Жўраев (Виктор Карпенко 73), Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Азиз Ҳайдаров, Жоао Виктор, Жасур Ҳасанов, Сервер Жепаров (Анвар Солиев 46), Эдсон Рамос, Ривалдо, Хосе Луис Вильянуэва (Руслан Мелзиддинов 16)

Огоҳлантиришлар: Сервер Жепаров 20, Одил Аҳмедов 35, Илҳом Cуюнов 45, Жасур Ҳасанов 85, Анвар Ғофуров 87, Руслан Мельзиддинов 87, Эркин Жабборов 88, Эдсон Рамос (учрашув якунлангач).

Четлатишлар: Хайрулла Каримов 10, Илҳом Суюнов 87 (2СК)


ВИДЕО 




Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика