RU

Последние новости

10:50"Барселона" "Арсенал" футболчиси билан музокараларни бошлади  0 10:22ПСЖ яна бир талант учун курашга қўшилди  1 09:53Гарначо фаолиятини АПЛда давом эттиришга қарор қилди  2 09:24ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни ижарага бериш керак"  10 08:55Футзал. Бугун Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади  0 08:20УEФА клублар рейтингини янгилади  19 07:57“Милан“ “Ман Сити“ қизиқаётган ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 07:21BOOOM. Лионель Месси Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин  13 03:18Мирко Еличич: "Олимпик" ўйинчиларида иштиёқ йўқ эди? Профессионал ўйинчи максимум борини бериши керак"  1 00:17Айбек Нурбоев: "Бугунги ўйиндаги ғалаба жуда муҳим эди, акс ҳолда турнир жадвалида орқада қолиб кетардик"  0 23:25ЕЧЛ финалидан сўнг "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  39 22:40"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабон топди  7 22:17Россия кубоги. ЦСКА суперфиналда пенальтилар серияси орқали "Ростов"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  23 22:08Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси аниқланди  4 21:35Чемпионлар лигаси мавсумининг энг яхши футболчиси аниқланди  6

Ўзбекистон Кубоги финали олдидан: "Оил Стар" ва БМБ бош мураббийлари қандай фикр билдирди? (тўлиқ матбуот анжумани) Новости

Ўзбекистон Кубоги финали олдидан: "Оил Стар" ва БМБ бош мураббийлари қандай фикр билдирди? (тўлиқ матбуот анжумани)

Эртага футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги финали бўлиб ўтади.

Қизиқарли тўқнашувда Бухоронинг “Оил Стар” ва Жиззахнинг БМБ жамоалари куч синашади. Финал олдидан икки жамоа мураббийлари ва футболчилари иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди.

Нодир Элибоев (БМБ бош мураббийи): Финалга тайёргарлик юқори савияда олиб борилди. Йигитларда кайфият ажойиб. Учрашув қизғин ва жанговор бўлишини кутяпман. Барча мухлисларни ушбу муҳим баҳсга таклиф қиламиз.

Фузули Хайруллаев (“Оил Стар” бош мураббийи): Бухорода финалга пухта тайёргарлик кўрдик. Умид қиламанки, мухлислар учун завқли ва рақобатли ўйин бўлади. Бухородан ҳам кўплаб ишқибозлар ташриф буюришлари кутилмоқда.

— “БМБ” кучли таркибга эга. Уларни қандай тўхтатмоқчисиз?

Фузули Хайруллаев: Рақибни яхши биламиз. Ўйин давомида вазиятга қараб тактик ўзгаришлар қилишимиз мумкин. Ҳар нарсани майдон ҳал қилади.

— “Оил Стар” таркибида янги ва маҳаллий ёш юлдузлар борми?

Фузули Хайруллаев: Бизда ‘Оил Стар Кидс’ академияси ва 3 та ёш тоифасидаги жамоалар бор. Асосий жамоамизнинг 60 фоизи маҳаллий — бухоролик йигитлардан ташкил топган.

— Савол: БМБ таркиб жиҳатдан анча кучли бўлса-да, ярим финалда жиддий қаршиликка дуч келди. Шунингдек, ўтган йилги финал ҳам эсда — кескин кураш бўлган ва БМБ пенальтилар сериясида ғалаба қозонган эди. Бу йил эса "Оил Стар" сафидаги бир неча терма жамоа футболчилари легионерга айланишди. Бу ўзгариш жамоа кайфиятига таъсир қилмайдими?

Нодир Элибоев: Мен бундай фикрга қўшилмасдим. Албатта, Анасхон Раҳматов, Ихтиёр Ропиев ва Дилшод Раҳматов каби тажрибали футзалчиларга ҳурматим баланд. Улар жамоада муҳим ўрин тутаётганди. Бироқ уларнинг ўрнини энди ёш, шижоатли, меҳнатга чанқоқ ва ғалаба учун майдонда борини берадиган йигитлар эгаллади. "Оил Стар" айнан шу ёшлар ҳисобига янада кучайди, заифлашмади. Менимча, бу ўзгариш жамоа кайфиятига ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмайди. Тўғри, тажриба муҳим омил, лекин ҳозирги футзалчилар ҳам Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ва уларда етарлича салоҳият бор.

— Финалгача энг қийин ўйин қайси бўлди?

"Ҳар бир баҳс ўзича мураккаб бўлди. Аммо, эҳтимол, финалнинг ўзи энг қийини бўлади," — дея кулди Нодир Элибоев.

— "Оил Стар" мусобақани секин бошлаб, кейинчалик кучайди. Сабаби?

Фузули Хайруллаев: Таркибий ўзгаришлар бор эди. Янги келганларга вақт керак бўлди. Машғулотларда уларга ишонч билдирдик ва бу ўз мевасини берди. Келгусида таркибни янада кучайтириш ниятимиз бор. Легионер масаласини ҳам кўриб чиқишимиз мумкин.

—  "Оил Стар" Кубок баҳсларини жуда ишончли бошламаган бўлса-да, ҳар ўйинда ўз ўйинини яхшилаб, финалгача етиб келди. Бу босқичда нималарга асосий эътибор қаратилди? Кубокни бошлаган ва финалга чиққан жамоа ўртасида қандай фарқ бор? Шунингдек, "Оил Стар" таркибида кўплаб терма жамоа аъзолари бор. Бу сиёсат келгусида ҳам сақланиб қоладими?

Фузули Хайруллаев: Таркибий ўзгаришлар бор эди. Янги келганларга вақт керак бўлди. Машғулотларда уларга ишонч билдирдик ва бу ўз мевасини берди. Келгусида таркибни янада кучайтириш ниятимиз бор. Легионер масаласини ҳам кўриб чиқишимиз мумкин.

— Ўтган йилги финалдан қандай хулоса қилинди?

Нодир Элибоев: Ўшанда 2:0 ҳисобида олдинда боргандик, лекин темпни пасайтириб юборгандик. Бу сафар заррача бўшашишга ҳаққимиз йўқ.

Фузули Хайруллаев: 0:1 ҳисобида ортда бораётганда қизил карточка олдик. Бу тартиб ва интизом масаласида дарс бўлди.

—  Финал олдидан мукофот пули эълон қилинди. Бу жамоалар учун қай даражада мотивация ҳисобланади?

Нодир Элибоев: Раҳбариятдан кубокни қўлга киритиш талаби қўйилган. Бу ҳар бир жамоа учун катта мотивация. Мукофот пули ҳар қандай жамоа учун муҳим. Жамоа мураббийларидан фақат натижа – яъни соврин талаб қилинади.

Фузули Хайруллаев: Оил Стар" ташкил топганидан буён раҳбарият мукофот масаласини ҳар доим жиддий ҳал қилиб келмоқда.

—  Илҳом Ҳамроевга савол: Жамоангиз кетма-кет ҳал қилувчи ўйинларда БМБга ютқазмоқда. Бу ҳолатдан сўнг етакчи сифатида футзалчилар билан суҳбатлар ўтказилдими?

—  Албатта, бундай суҳбатлар бўлади. Ўтган ўйинларни таҳлил қиламиз. Ҳар сафар ютқазишимизга ё омад етишмаган, ёки кичик хатолар сабаб бўлган. Буни бартараф этишга ҳаракат қиламиз.

—  Таркибда эртага жароҳати сабаб ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилар борми?

Фузули Хайруллаев: Асосий тўртликдан фақатгина Саидов Дониёр чорак финалда "Пахтакор"га қарши ўйинда жароҳат олди. У оёғининг панжасини синдириб олган.

Нодир Элибоев: Бизда ҳам йўқотишлар бор. Лекин бу бизга таъсир қилмайди. Спортда жароҳатлардан холи бўлиш қийин. Аммо ғалаба йўлида ҳеч нарса тўсиқ бўлолмайди.

—  БМБ ва "Оил Стар" ўртасидаги рақобатни 2010 йилдаги "Пахтакор" – "Бунёдкор" тўқнашувига ўхшатиш мумкин. Ўшанда молиявий жиҳатдан бақувват "Бунёдкор"га қарши терма футболчилари бор "Пахтакор" финалда Андреевнинг ягона голи билан ғалаба қозонган эди. Шундай натижа футзалда ҳам содир бўлиши мумкинми?

Фузули Хайруллаев: Албатта, бу мумкин. Қаршимизда қандай жамоа турганидан қатъи назар, финал – бу битта ўйин. Кубок баҳслари қисқа вақт ичида ўтади. Масалан, яқиндаги "Андижон" ва "Насаф" ўртасидаги Суперкубокни олайлик – кўпчилик йирик ҳисоб кутган, лекин "Андижон" яхши қаршилик кўрсатди. Финалда ҳар қандай жамоа борини беради.

—  Ўзбекистон Кубоги янгича форматда ўтказилган бўлса-да, айнан энг кучли икки жамоа финалга чиқди. Бу ҳақида қандай фикрдасиз?

Нодир Элибоев: Қуръа шундай тўғри келиб қолди. "Оил Стар" билан финалгача тўқнашмадик. Агар аввалроқ тўқнаш келганимизда, биттамиз финалгача чиқиб кетардик. Формат яхши. Катта жамоалар учун кўпроқ ўйин бўлгани яхши. Янги президентимиз футзал ривожига жиддий эътибор қаратаяптилар – трансляциялар, мукофотлар, кучли мутахассисларни жалб қилиш... Бу – тўғри йўлда эканимизнинг исботи. Финалга қизиқиш ҳам шундан. Шоу, лоторея, бепул чипталар орқали мухлислар жалб қилинмоқда. Биз шу даражага етдик. Янги формат ривож учун хизмат қиляпти.

Фузули Хайруллаев: Илгариги Олимпия тизимида мусобақа тез якунланарди. Бу сафар ўйинлар сони кўп. Амалиёт етарлича бўлди.

—  Ўзбекистон футзал федерацияси томонидан ташкил қилинган матбуот анжуманида ўйин вақтлари бўйича савол берилган эди. Кубок учрашувлари камида 15:00 да, яъни кечки пайтда бошланмоқда. Бу вақт футзалчилар учун қай даражада қулай?

Фузули Хайруллаев: Илгариги йилларда ўйинлар 10:00 да, баъзан 09:00 да ҳам бошланарди. Эрталаб организм ҳали тўлиқ уйғонмаган бўлади. Шифокорлар ҳам шуни инобатга олиб овқатланиш режасини тузади.

Нодир Элибоев: Бу вақт мухлислар ва трансляциялар учун ҳам қулайроқ. 15:00 ва ундан кейинги вақтда ўтказилган ўйинлар барча томондан маъқул.





Абдулазиз Искандаров

Фото: Толибжон Қосимов

Рейтинг:    

Комментарии

   
31 мая 23:23:21
Otabek Sidikov
Оил старга омад .Эртага кубок сохиби булсин.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика