RU

Последние новости

18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  5 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00"Нефтчи" — "Андижон" 2:0 (Матнли трансляция)  34 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  1 17:36"Қизилқум" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна" 1:2 (матнли трансляция)  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  5 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  5 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1

Ўзбекистон кубоги. "Бухоро" "Пахтакор"ни мусобақадан чиқариб юборди Новости

Ўзбекистон кубоги. "Бухоро" "Пахтакор"ни мусобақадан чиқариб юборди

Бугун Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Бухоро" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида рейд қилаётан Каримовни Саламат Қуттибоев елкасидан ушлаб тўхтатди ва сариқ карточка олди. 35-дақиқада Пардаевнинг зарбаси аниқ бўлмади. 36-дақиқада Козак огоҳлантирилди. 40-дақиқада Шавкат Саломов жарима тўпини амалга оширди, Рибкин тўпни қайтарди. Бу вазиятда Никита жароҳат олди ва ўз ўрнини Темур Жўраевга бўшатиб берди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

52-дақиқада Азим Аҳмедовнинг йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегди. 56-дақиқада Саломовнинг узатган тўпини Ибрагимов яқин масофадан дарвозага йўллади, ноаниқ.

80-дақиқада Шавкат Саломовга нисбатан ишлатилган қўполлик учун бош ҳакам меҳмонлар дарвозасига пенальти белгилади. Баҳодир Пардаев пенальтидан гол уриб ҳисобни очди - 1:0.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган 4 дақиқада ҳеч нима ўзгармади ва "Бухоро" икки ўйин натижасига кўра чорак финалга йўл олди. "Пахтакор" мусобақани шу босқичда тарк этди.


Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал
22 май (якшанба)
19:00 - «Бухоро» (Бухоро) – «Пахтакор» (Тошкент) 1:0
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), О. Жумаев (Навоий), А. Снетков (Тошкент вил.), Ш. Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).

Гол: Баҳодир Пардаев 80 пенальти, - 1:0

"Бухоро": Муҳиддин Худоёров, Сардор Раҳмонов, Саламат Қутибоев, Шавкат Саломов (Санъат Шихов, 88), Артём Филипосян, Баҳодир Пардаев, Жасур Ҳасанов (Камолиддин Мурзоев, 59), Александр Мерзляков, Азиз Ибрагимов (Жамолиддин Убайдуллаев, 71), Руслан Мелзиддинов, Алишер Саноев.
Захира: Асилбек Омонов, Суҳроб Неъматов, Павел Смоляченко, Бобуржон Омонов.

"Пахтакор": Никита Рибкин (Темур Жўраев, 42), Аббос Отахонов, Акбар Исматуллаев, Станислав Андреев, Даврон Ҳошимов, Азим Аҳмедов, Владимир Козак, Жалолиддин Машарипов (Жамшид Болтабоев, 75), Шерзод Каримов, Жамшид Искандеров (Акобир Тўраев, 84), Игорь Сергеев.
Захира: Аднан Ораховац, Жавоҳир Сидиқов, Темур Толипов.

Огоҳлантиришлар: Саламат Қуттибоев 17, Шавкат Саломов 36, Жамолиддин Убайдуллаев 72.

Рейтинг: +82   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика