RU

Последние новости

18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  5 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  7 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00"Нефтчи" — "Андижон" 2:0 (Матнли трансляция)  39 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 17:36"Қизилқум" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  5 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" - ярим финалда Новости

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" - ярим финалда

Бугун Ўзбекистон кубоги чорак финали жавоб баҳси доирасидаги "Металлург" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

"Металлург" - "Бунёдкор", биринчи таймда ўйин суръати унчалик юқори бўлмади. Жамоалар асосан майдон марказидаги устунликни қўлга олиш ҳаракатини қилишди. Ташаббус қисман меҳмонлар томонида бўлди. Иккала жамоа ҳам асосий эътиборни олис масофадан зарбаларга қаратишди. Ҳисоб эса очилгани йўқ - 0:0. 

Иккинчи таймда ўйин суръати бироз ошди. Жамоалардаги ўйинчи алмаштиришлари бунга асос бўлди. Аммо бугун ҳимоя чизиғи вакиллари ҳужумчиларга нисбатан ишончли ўйнашмоқда. Учрашув охиригача ҳисоб очилмади ва "Бунёдкор" икки ўйин натижасига кўра ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа ярим финалда "Локомотив" билан ўйнайди.

Ўзбекистон кубоги. 1/4 финал
Жавоб баҳси. 21 сентябрь (чоршанба)
16:00 - «Металлург» (Бекобод) – «Бунёдкор» (Тошкент) 0:0
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), Н. Рузимов (Ташкент), Т. Гайнулин (Ташкент), А. Рубаков (Ташкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

"Металлург": 91.Зафар Сафоев, 4.Ҳикмат Ҳошимов, 8.Аюбхон Нўъмонов (9.Фарҳод Намозов, 50), 11.Фаррух Шотурсунов (27.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 82), 14.Давронбек Каримқулов, 15.Зоҳид Абдуллаев, 20.Улуғбек Худойбердиев, 22.Муроджон Тошматов (19.Эргаш Исмоилов, 46), 23.Шерзод Жалилов, 70.Жаҳонгир Абдумўминов, 77.Саиджон Абдужабборов.
Захира: 32.Суҳробжон Султонов, 5.Жасур Аҳмедов, 21.Сардор Расулов.

"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Акром Комилов, 8.Жавлон Иброҳимов (9.Сато Минори, 57), 11.Шаҳзодбек Нурматов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 21.Сардорбек Азимов (10.Элдор Шомуродов, 65), 23.Шоҳруҳ Гадоев, 29.Отабек Шукуров, 30.Юрица Бульят, 71.Александр Алемпиевич (22.Рустамжон Ашурматов, 80).
Захира: 45.Акбар Тўраев, 14.Баҳодир Насимов, 16.Дилшодбек Аҳмадалиев, 19.Забиҳилло Ўринбоев,.

Огоҳлантиришлар: Фарҳод Намозов, Ҳикмат Ҳошимов  – Акромжон Комилов, Сардорбек Азимов.

Биринчи ўйин: 1:3

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика