RU

Последние новости

13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  1 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  2 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  0 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  1 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  26 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  3 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  27 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  6 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  1 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  25 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1

Ўзбекистон Кубоги. Бугун чорак финалга қуръа ташланади Новости

Ўзбекистон Кубоги. Бугун чорак финалга қуръа ташланади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ўтказиб келинадиган мамлакат кубогининг чорак финалига қуръа ташлаш маросими жонли кўрсатилади. Ташкилот бу масалада “Спорт” телеканали билан келишувга эришди.

1/8 финал маросимига қуръа ташлаш маросими ҳам жонли намойиш этилган бўлиб, унда жамоалар қандай рақибга тушиши мумкинлиги масаласи футбол мухлисларининг катта қизиқишига сабаб бўлганди. Аввал айтилганидек, бундан буён қуръа жараёнлари ими-жимида ўтиб кетмайди.

8—9 июль кунлари Суперлиганинг 16-тур беллашувлари бўлиб ўтади. 9 июль куни “Бунёдкор” клуби мазкур тур доирасида “Қизилқум”ни қабул қилади. “Спорт” билан келишувга кўра, учрашув танаффусида Ўзбекистон Кубогининг 1/4 финал босқичига қуръа ташланади. Жонли эфир “Миллий” стадионининг ўзида бўлади. Стадионда жам бўлган мухлислар маросимни катта экранда томоша қилиши мумкин. Стадионга кела олмаганлар эса танаффус вақтида эфирдан узоқлашмаслиги керак бўлади.

Эски тақвимга кўра, Ўзбекистон Кубогининг финали декабрга қолиб кетаётганди. ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов топшириғига кўра, кубок масаласи қайта кўриб чиқилди ва финал ўйини 28 октябрь — якшанба кунига тайин қилинди. Катта эҳтимол билан бу вақтда футбол ўйнаш учун ажойиб об-ҳаво ҳукмрон бўлади. ЎФА ҳам ўз навбатида финал ўйинини катта байрам қилиб ўтказишни режалаштирган.

Кубокнинг 1/4 финал босқичи аввал белгилангани каби 12—13 июль кунларида эмас, балки 17—18 сентябрь санасида ўтади. Ярим финаллар эса 27 сентябрга белгиланган. Ўзгаришга кўра, ярим финал беллашувлари ҳам қолганлари каби фақатгина 1 та ўйиндан иборат бўлади (уй-сафар эмас). Бу босқич учун ҳам алоҳида қуръа маросими бўлиб ўтади. Мезбон жамоалар номига ҳам қуръа ойдинлик киритиб беради.

Маълумот учун, Ўзбекистон Кубогининг 1/4 финалига қадар қуйида клублар етиб келган: “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Қизилқум”, “Қўқон-1912”, АГМК, “Машъал” ва “Андижон”.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика