RU

Последние новости

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  10 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  112 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  17 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Ўзбекистон МТЖ кетма-кет иккита ўйинда мағлуб бўлди. Бу сафар Ироққа ютқаздик Новости

Ўзбекистон МТЖ кетма-кет иккита ўйинда мағлуб бўлди. Бу сафар Ироққа ютқаздик

Ироқ ва Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.


Ироқ - Ўзбекистон 2:1 

Голлар: Достонбек Ҳамдамов 39 пенальти, - 0:1. Моҳанад Али 64, - 1:1. Али Аднан 85 пенальти, - 2:1.

Ўзбекистон: 12.Абдувоҳид Неъматов, 6.Азизжон Ғаниев, 5.Рустам Ашурматов, 2.Ислом Қобилов, 3.ИброҳимҲалил Йўлдошев, 9.Аброр Исмоилов (14.Акмал Мозговой, 68), 18.Лутфулла Тўраев (15.Мурод Холмуҳаммедов, 74), 13.Санжар Қодирқулов (8.Ойбек Бозоров, 84), 17.Достонбек Ҳамдамов (9.Жалолиддин Машарипов, 68), 20.Ҳожимат Эркинов (19.Азизбек Турғунбоев, 774), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (7.Шаҳбоз Убайдуллаев, 84).
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 16.Жавоҳир Илёсов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 21.Игорь Голбан, 22.Жамшид Искандеров, 23.Бобир Абдихолиқов.

Ироқ: 20.Муҳаммад Ҳамид, 4.Саад Нотиқ, 23.Маитҳам Жаббор, 5.Атия, 17.Алаа Мҳави (3.Муҳаммад Мустафо, 46), 14.Амжад Аттван, 6.Али Аднан (21.Муҳаммад Раед, 90+2), 11.Ҳумам Тариқ (7.Мазин Файйад, 46), 13.Башар Ресан, 8.Иброҳим Байеш (22.Муҳаммад Мазхир, 89), 10.Моҳанад Али.

Огоҳлантириш: Ислом Қобилов 77,



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди

85. ГОЛ! 2:1. Али Аднан пенальтидан гол урди. Неъматов тўпни деярли қайтарди, аммо тўп барибир дарвозага бориб тушди




84. Ўзгаришлар. Ўзбекистон. Қодирқулова Абдухолиқов ўрнига Бозоров ва Убайдуллаев тушди

83. ПЕНАЛЬТИ! Рустам Ашурматов Мазин Файйадни йиқитгани учун пенальти белгиланди. 

77. Огоҳлантириш. Ислом Қобилов

76. Хавфли вазият! Ғаниев-Мозговой-Қодирқулов комбинациясидан кейин Санжар зарба бера олмади, акс ҳолда гол урардик!

74. Ўзгаришлар. Ўзбекистон. Тўраев ва Эркинов ўрнига Холмуҳаммедов ва Турғунбоев тушди

72. ЗАРБАААААААААААА! Чап қанотдан Машарипов узатган тўпни Мозговой боши билан дарвозага йўллади, посбон ўз ўрнида!

71. Хавфли вазият! Ислом Қобилов ҳозир Иброҳим Байешнинг голи уришига тўсқинлик қилди!

68. Ўзгаришлар. Ўзбекистон. Аброр Исмоилов ва Ҳамдамов ўрнига Мозговой ва Машарипов тушди

64. ГОЛ! Моҳанад Али 1:1. Ироқлик ҳужумчининг кучли зарбасидан кейин Неъматов тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди ва ҳисоб тенглашди




56. Хавфли вазият! Ироқликлар ҳужумга ўтди, Неъматов ўз ўрнида

54. ЗАРБАА! Достонбек Ҳамдамовнинг кучли зарбасидан сўнг ироқлик посбон тўпни қайтарди!

53. ЗАРБААААА! Иброҳим Байешнинг кучли зарбасидан кейин Неъматов ажойиб сейв намойиш этди! 

51. УХХХХ! Бурчакдан ироқликлар тўғри дарвозага зарба беришди, Неъматов тўпни қайтарди! 

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:1

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

42. ЗАРБААААААААА! Ғаниевнинг бурчакдан узатган тўпини ироқлик ҳимоячи ўз дарвозасига йўллади, тўп тўсинга тегиб майдонни тарк этди!

41. ЗАРБААААААААА! Достонбек Ҳамдамовнинг зарбаси дарвозабон қайтарди! Унга Эркинов ажойиб тўп узатишни амалга оширганди! 




39. ГООООООООООООООООООЛ! ДОСТОНБЕК ҲАМДАМОВ! 0:1



38. ПЕНАЛЬТИ! Ҳожимат Эркиновни дарвозабон йиқитди! 



25. Ҳозирча ўйин темпи у қадар юқори эмас. Томонлар жуда эҳтиёткор ўйнашмоқда

17. ЗАРБАА! Азизжон Ғаниевнинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!



10. Хавфли вазият! Ироқликлар ҳужумга ўтишди, Моҳанад Али зарба беришига Қобилов йўл қўймади!

6. ЗАРБААА! Чап қанотдан Йўлдошев узатган тўпни Абдухолиқов дарвозага йўллади, ноаниқ!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Ироқ давлат мадҳияси янграмоқда

- Дастлаб Ўзбекистон давлат мадҳияси!

- Жамоалар майдонга тушиб келишди.

- Учрашув соат 19:00да бошланади.


Рейтинг: -237   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика