RU

Последние новости

01:58"Ман Сити" Макатини 20+ млн фунтга сотиши мумкин. "Ноттингем" билан келишув сўнгги босқичда  0 01:32"Эвертон" Грилишни ижарадан кейин 50 млн фунтга сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади  0 01:01"Ман Сити" Савионинг кетиши фонида Симонснинг агенти билан алоқада бўлиб турибди. "Челси" ҳам "Лейпциг" хавбеки бўйича музокаралар олиб бормоқда  1 00:49"Тракторсози" — Эрон Суперкубоги соҳиби! Ҳамробеков жамоаси соврин учун курашда Машариповсиз ўйнаган "Истиқлол"ни таслим этди  2 00:44Вадим Абрамов: "Футболни тўғри ўйнаш керак, шунда ҳаммаси жойига тушади"  9 00:34Камолиддин Тожиев: "Барча ўйинларда охиригача курашяпмиз"  5 00:31"Комо" ПСЖ футболчисига қизиқмоқда  0 23:54Виталий Левченко: "Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз"  6 23:15Рўзиқул Бердиев: "Афсуски, натижа биз кутгандек бўлмади"  12 23:05"Ливерпуль" "Брентфорд" етакчисига даъвогар  0 22:27"Атлетико" 22+4 млн евро эвазига италиялик футболчини харид қилди  0 22:02Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Динамо" ва "Пахтакор" муросага келди  76 21:40Эксперт фикри. Мурод Исмоилов: "Нефтчи" чемпионликка катта қадам ташлади, "Насаф" осонликча таслим бўлмаса керак"  12 21:08Про лига. Далер Тухсановнинг дубли "Олимпик-MobiUz"га "ФарДУ" устидан ғалабани тақдим этди  0 21:05Суперлига. "Насаф" мавсумдаги илк мағлубиятини Фарғонада қабул қилиб олди  191

Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Иорданияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди Новости

Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Иорданияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Халқаро ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон - Иордания 0:3 (ТУГАДИ) 

Гол: Фаисал Баҳа 30, 0:1, Ал Насиб Абдуллох 56, 0:2,  Ҳамза Ал Дардур 83, 0:3


Ўзбекистон: 1.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 2.Ислом Қобилов (18. Абдулла Абдуллаев, 46) 5.Достон Турсунов (, Ҳусниддин Алиқулов, 60), 19.ИброҳимҲалил Йўлдошев (Фарруҳ Сайфиев, 60) , 7.Отабек Шукуров, 20.Акмал Мозговой, 11.Шаҳбоз Умаров, 17.Достонбек Ҳамдамов (9.Азизбек Амонов, 46), 22.Ойбек Бозоров (Игорь Сергеев, 60), 14.Элдор Шомуродов.
Захира: Ўткир Юсупов, Валижон Раҳимов, Рустам Ашурматов, Дилшод Саитов, Азиз Ғаниев,  Ҳусайн Норчаев

Иордания: Язед Абдулла, Эҳсан Ҳаддад, Абдаллаҳ Насиб, Язан Алараб, Муҳаммад Али Ҳашеш, Одаи Саифи, Фадел Ҳасан, Абдулраҳман Баҳа, Муса Тамари, Али Олван, Фаисал Баҳа

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

89. Фарруҳ Сайфиевнинг ажойиб пасидан сўнг тўпни қабул қилиб олган Игорь Сергеев дарвозага аниқ зарба бера олмади. 

85. ОГОҲЛАНТИРИШ. Отабек Шукуровга сариқ карточка кўрсатилди 

83. ГОЛ. Учинчи гол дарвозамиздан жой олди.  Ҳамза Дардур Абдулла Абдуллаевнинг тўп йўқотишидан сўнг дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва гол урди. 

79. УХХХХХХ. Иордания хавфли ҳужумт ташкил қилди. Муса Тамирининг зарбаси бироз ноаниқ, лекин кескин чиқди.

71. ЎЗГАРИШ. Элдор Шомуродов ўрнига Азиз Ғаниев майдонга тушди. 

68. ЗАРБААААААААААА. Азиз Амоновнинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди. 

60. ЎЗГАРИШ. Иброҳимҳалил Йўлдошев ўрнига Фарруҳ Сайфиев, Ойбек Бозоров ўрнига Игорь Сергеев,  Достон Турсунов ўрнига Ҳусниддин Алиқулов майдонга тушди. 

56. ГОЛ. Иордания иккинчи голни урди. Жаримадан узатилган тўпдан сўнг Насиб Абдуллох боши билан тўпни дарвозага йўллади. 

54. ОГОҲЛАНТИРИШ. Ўзбекистон, Достон Турсуновга сариқ карточка кўрсатилди. 

46. ЎЗГАРИШ. Ислом Қобилов ўрнига Абдулла Абдуллаев, Достон Ҳамдамов ўрнига Азиз Амонов майдонга тушди 

46. Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

43. Ўйин майдон марказида кечмоқда. 

30. ГОЛ, Иордания бизни қарши ҳужумда жазолади. Гол муаллифи Файсал Баҳа. Ислом Қобилов пасни оширишда хатоликка йўл қўйди ва тўпни олдирди. Натижада рақиб тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борган футболчи тўпни Файсал Баҳага оширди. У осонликча гол урди. 

14. ЗАРБААААААААААА. Шаҳбоз Умаровнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

12. ЗАРБАААААААА. Иорадния терма жамоаси футболчиси Абдул Раҳмон Баҳанинг жаримадан йўллаган зарбаси жуда кучли чиқди. 

8. ЗАРБАААААААААААААА. Шаҳбоз Умаров ўткир бурчак остидан ўзи зарба йўллашга қарор қилди. Зарба жуда кучли ва ноаниқ. 

7. Вакилларимиздан яна бир хавфли ҳужум. 

4. Жамоамизнинг илк ҳужумини рақиб ҳимоячилари қайтарди. 

Ўйин бошланди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Мадҳиямиз янграмоқда. 

- Учрашув 19:00да бошланади 

Рейтинг: -125   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика