RU

Последние новости

23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  2 23:18Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"  2 21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  57 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   12 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  2 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  5 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  1 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  44 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  9

ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Гонконгни йирик ҳисобда таслим қилди Новости

ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Гонконгни йирик ҳисобда таслим қилди

ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Гонконг учрашуви бўлиб ўтди.


ЖЧ-2026 саралаши, 4-тур
Ўзбекистон - Гонконг 3:0
26 март 2024 йил. Тошкент, "Бунёдкор" стадиони. 19:30
Ҳакамлар:
Аҳмед Файсал Ал Али, Айман Файсал Обейдат, Аҳмад Мансур Муҳсин, Муҳаммад Ҳасан Маҳмуд Арафа (барчаси Иордания)
Комиссар: Жаемин Шин (Корея Республикаси)
Назоратчи: Данг Тан Ҳа (Вьетнам).

Голлар: Элдор Шомуродов 20, - 1:0 (Аббосбек Файзуллаев). Ҳожимат Эркинов 63, - 2:0 (Жалолиддин Машарипов). Остон Ўрунов 70, - 3:0 (Одилжон Ҳамробеков).

Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 2. Абдуқодир Ҳусанов, 4.Фарруҳ Сайфиев, 7.Отабек Шукуров (8.Жамшид Искандеров, 81), 9.Одилжон Ҳамробеков (6.Диёр Холматов, 90+1), 10. Жалолиддин Машарипов (17.Бобир Абдихолиқов, 90+1), 14.Элдор Шомуродов (11.Остон Ўрунов, 46), 15.Умар Эшмуродов, 19.Азизбек Турғунбоев, 22. Аббосбек Файзуллаев (20.Хожимат Эркинов, 57), 23.Ҳусниддин Алиқулов.
Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 3.Акром Комилов, 18.Абдулла Абдуллаев, 21.Азизбек Амонов.

Гонконг: 1.Япп Хунг Фаи, 2.Оливер Бенжамин Гербиг, 6.Ву Чунг Минг, 8.Тан Чун Лок, 13.Ли Нгаи Ҳои, 14.Пун Пуи Ҳин, 16.Чан Сиу Кван Филип (9.Матт Орр, 62), 20.Майкл Удебулузор (12. Лам Ҳин Тинг, 78), 21.Ю Тзе Нам (3.Тсуи Ванг Кит, 78), 22.Соареш Жуниор Вальтер (11.Лам Жордан Лок Кан, 78), 23.Сун Минг Ҳим
Захира: 18.Понг Чеук Ҳеи, 19.Тсе Ка Винг, 4.Ю Ваи Лим, 7.Ю Жессе Жой Йин, 10.Перейра Стефан, 15.Чанг Ҳеи Йин, 17.Вонг Тсз Ҳо.

Огоҳлантиришлар: Жалолиддин Машарипов 68, Тсуи Ванг Кит 90+3.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+4. ЎЙИН ТУГАДИ! Ўзбекистон - Гонконг 3:0. 

90+3. Огоҳлантириш. Гонконг. Тсуи Ванг Кит

90+1. Ўзгаришлар. Ўзбекистон. Машарипов ва Ҳамробеков ўрнига Абдихолиқов ва Холматов тушди

90. Асосий вақтга 4 дақиқа қўшилди

83. ЗАРБАААА! Остон Ўрунов катта тезликда олдинга ўтди ва зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида!

81. Ўзгариш. Шукуров ўрнига Искандеров тушди

76.ЗАРБААА! Азизбек Турғунбоевнинг кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!

70. ГОООООООООООООООООООООООЛ! ОСТОООООООН ЎРУНООООООООООООООВ! 3:0. Ҳамробековдан ажойиб пас ва Ўрунов бирга бир вазиятдан унумли фойдаланди! ГОЛНИ КЎРИШ

68. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Жалолиддин Машарипов

64. Туркманистон - Эрон учрашувида ҳисоб очилди, Меҳди Гайеди гол урди - 0:1. Биринчи тайм якунланиб бормоқда



63. ГОООООООООООООООООООООООЛ! ҲОЖИМААААТ ЭРКИНООООООООООООООВ! 2:0 Захирадан майдонга тушган Эркинов чиройли гол урди! ГОЛНИ КЎРИШ

62. Ўзгариш. Гонконг. Чан Сиу Кван Филип ўрнига Матт Орр тушди

60. УХХ! Остон Ўрунов иштирокида хавфли ҳужум, аммо якуний зарбасини Ўрунов йўллай олмади!

58. ЗАРБА! Гонконгнинг ҳужуми, Майкл Удебулузорнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан кейин Юсупов тўпни ушлаб олди! 

57. Ўзгариш. Файзуллаев ўрнига Эркинов тушди

48. ЗАРБААА! Остон Ўруновнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди!

48. ЗАРБАААА! Алиқуловнинг узатмаси сал қолса голга айланиб кетарди!

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. Шомуродов ўрнига Ўрунов тушди


45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:0

45. Зарба! Файзуллаевнинг зарбаси аниқ чиқди, аммо дарвозабон Япп Хунг Фаи ўз ўрнида!

36. ЗАРБААА! Аббос Файзуллаевнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!

30. УХХХ! Машариповдан ажойиб тўп узатилиши ва Шомуродов бирга бир вазиятга чиқиб кетди, аммо ҳимоячи етиб келди ва хавфли вазиятни бартараф этди!

29. УХХХ! Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаводан узатган тўпига Шомуродов бироз ета олмади! Акс ҳолда...

26. Хавфли вазият! Терма жамоамиздан тезкор қарши ҳужум, Файзуллаевнинг тўп узатиши ва Шомуродовнинг зарбаси ўхшамай қолди! 



21. Элдор Шомуродов терма жамоа сафидаги 71-учрашувида ўзининг 40-голини урди!

20. ГООООООООООООООООООООЛ! ЭЛДОООООООР ШОМУРОДООООООООВ! 1:0. Файзуллаевдан пас, Шомуродовдан чиройли гол! ВИДЕОНИ КЎРИШ

19. Гонконгдан ҳужум, бурчак тўпидан кейин Юсупов тўпга чиқишда хатога йўл қўйди, яхшиям рақиб бундан фойдалана олмади!

13. УХХ! Машарипов жарима тўпини амалга оширди, узатилган тўп ҳимоячи томонидан қайтарилди. Бурчак тўпи. Бурчак тўпи наф келтирмади 



8. ЗАРБА! Аббосбек Файзуллаевнинг зарбаси аниқ лекин кучсиз чиқди

5. Дастлабки дақиқаларда Ўзбекистон терма жамоаси устунлиги остида ўтмоқда. Турғунбоевда яхши имконият бўлди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат экан.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН! 



- Навбат Ўзбекистон давлат мадҳиясига! Биргаликда!

- Дастлаб Гонконг давлат мадҳияси

- Жамоалар майдонга тушиб келишди. 

- Ассалому алайкум қадрли сайтимиз ўқувчилари! Ўзбекистон ва Гонконг ўртасидаги ўйинга хуш келибсиз! 

- Учрашув соат 19:30да бошланади.

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика