RU

Последние новости

23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  4 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  3 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  10 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  56 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2

"Ўзбекистон футболи кўпроқ техник, тактик жиҳатдан ранг-баранг ва ҳар доим шундай бўлиб келган". Алишер Никимбаев — "Пахтакор" – "Қайрат" учрашуви ҳақида Новости

"Ўзбекистон футболи кўпроқ техник, тактик жиҳатдан ранг-баранг ва ҳар доим шундай бўлиб келган". Алишер Никимбаев — "Пахтакор" – "Қайрат" учрашуви ҳақида

Бўлажак Марказий Осиё дербиси олдидан мутахассис фикри.

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев "Championat.Asia"га интервью берди. У "Пахтакор" – "Қайрат" учрашуви хусусида тўхталиб, икки давлат футболини солиштирди.

- "Қайрат" ва умуман, қозоқ футболини кузатиб борасизми? Ўзбек футболидан нимаси билан фарқ қилади?
- Охирги пайтларда 20 йил олдинги, яъни "Гол" газетасида ишлаган вақтимдагидек диққат билан кузатмаяпман. Ўшанда Қозоғистон футболи ҳақида кўп нарсани билардим. Ҳозир "Қайрат" ҳақида нимадир дейишим қийин бўлади, лекин клуб аввалги буюклиги ва анъаналарини тиклашга ҳаракат қилгани эсимда. Кўп сармоя киритилди, лекин бундан унчалик самара кузатилмади. Ҳа, "Қайрат" ҳали ҳам бренд, аммо спорт нуқтаи назаридан улар катта муваффақиятларга эриша олишмади.

Агар Ўзбекистон ва Қозоғистон футболи ўртасидаги фарқ ҳақида гапирадиган бўлсак, Қозоғистон клублари доимо жисмоний тайёргарликка катта эътибор бериб келган. УEФАга ўтиш бу жараённи фақат рағбатлантирди. Футболчиларимиз жисмоний жиҳатдан у қадар кучли эмас, аммо техник жиҳат, индивидуал ҳаракат ва тактик тайёргарликлар бўйича кучли.

"Нефтчи"да яхши савияда ўйнаган ярим ҳимоячи Сергей Ни бор эди. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда ўйнаганида ўзини "кўприк остида тургандек" ҳис қилган: ҳимоядан ҳужумга узатмалар фақат юқоридан бўлган, майдон марказидаги ўйинчилар эса шунчаки жойида туриб, тўп ўз устидан қандай учиб ўтишини томоша қилиб турган. Бизнинг футбол кўпроқ техник, тактик жиҳатдан ранг-баранг ва ҳар доим шундай бўлиб келган.

- Бўлажак ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?
- Бу – ўртоқлик ўйини, шунинг учун ортиқча гапиришдан маъно йўқ. Клубларимиз йиғинда кўплаб номдор жамоалар – Москванинг "Спартак", Киевнинг "Динамо" ва Тбилисининг "Динамо" клублари билан ўйнади. Буларнинг барчаси совет футболига, тарихга ҳавола эди гўё. Аммо мавсум оралиғида мураббийларнинг вазифалари бутунлай бошқача, шунинг учун бундай ўйинларни СССР чемпионати ўйинлари билан солиштириш қийин.

Қолаверса, ёш авлод учун "Қайрат" принципиал рақиб эмас. Эҳтимол, ёшлар еврокубокларда эришган муваффақиятлари туфайли "Астана"ни яхшироқ билишади. Шу боис "Пахтакор" – "Қайрат" тўқнашуви 30 йил аввалгидек шов-шувли эмас. Бизнинг авлод учун – ҳа, бу алоҳида аҳамиятга эга эди. Ўша ўйинларни жуда яхши эслайман, агар хотирам панд бермаса, "Қайрат" билан сўнгги ўйин "Пахтакор" учун 1990 йилги мавсумда СССР Биринчи лигасидаги охирги турга тўғри келганди. Бу вақтга келиб "Пахтакор" Олий лигага чиққан, “Қайрат” эса Биринчи лигада қолганди. Шундан кейин СССР чемпионатида бир-биримиз билан ўйнамадик. Ўша учрашувни жуда яхши эслайман, чунки эндигина армиядан қайтиб келгандим ва баҳсни стадионда томоша қилганман.
Олмаотадаги ўйин ҳам эсимда, ўшанда "Пахтакор" икки марта ҳисобда олдинда бўлган, аммо якунда 2:6 ҳисобида имкониятни бой берган. Ўшанда бу, албатта, "Пахтакор"га қаттиқ зарба бўлган.

- Клублар ўртасидаги қарама-қаршиликда ҳамон қандайдир принципиаллик борми?
- Балки қандайдир тамойиллар сақланиб қолгандир, лекин фақат катта авлод учун. "Қайрат"нинг ҳозирги авлоди "Пахтакор" тарихини билишига шубҳам бор ва аксинча, "Пахтакор" ҳам "Қайрат" ўтмишини.

Айтганча, "Қайрат" тарихи ҳақида. Ўз вақтида, қозоғистонлик ҳамкасбларимиз менга бир латифани айтиб беришганди. Клубга янги инвесторлардан бири келиб, ёш футболчилар билан учрашиш учун фахрийларни олиб келган. Улардан бири аввалги шонли даврни тиклаш кераклиги, базани таъмирлаш лозимлигини айтган, у Колчак давридан буён ҳеч нарса ўзгармаганига урғу қаратган. Фахрий инсон буни бир неча бор таъкидлаган, шундан сўнг ёш футболчилардан бири матбуот котибига мурожаат қилиб: "Колчак "Қайрат"да қайси йили ўйнаган?" деб сўраган. Одамлар тарихни билишмайди, бунга шу латифа яққол мисол бўла олади.

- Сизнингча, ҳозирги "Пахтакор"нинг энг яхши ўйинчилари кимлар?
- Менга Максим Шацкихнинг ёшларни жалб этиш хислати ёқмоқда. Мен бир нечта исмларни айтиб бера оламан, лекин ҳеч кимни хафа қилмаслик учун бундай қилмаганим маъқул.

- "Пахтакор" бўлажак ўйинда фаворитми?
- Ҳа, шундай деб ўйлайман. Ҳаммаси натижа Шацких учун қанчалик муҳимлигига боғлиқ. Дарҳақиқат, Максимнинг ўзи ҳам "Пахтакор" ва "Қайрат" ўртасидаги қарама-қаршиликни унчалик эслолмаса керак. Ўшанда ҳали бола эди ва у Совет Иттифоқи парчаланиб кетган пайтда катта турнирларда ўйнай бошлаган. Шацких – Олмаотадаги саралаш мусобақасида ғолиб чиқиб, 1994 йилда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига йўл олган футболчилардан бири. Шунинг учун унинг Қозоғистон билан боғлиқ бўлган ўзига хос тарихи бор.


Николай Егоричев суҳбатлашди

Шерзод Нурматов таржимаси

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика