RU

Последние новости

07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  0 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  3 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  6 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  2 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  2 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  6 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  1 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1

Ўзбекистон футболчилар уюшмаси нима ва у қандай ишлайди? Ташкилот раҳбари Камолиддин Мурзоев батафсил маълумот берди Новости

Ўзбекистон футболчилар уюшмаси нима ва у қандай ишлайди? Ташкилот раҳбари Камолиддин Мурзоев батафсил маълумот берди

Яқинда, Ўзбекистон проффессионал футбол лигаси ЎФУ яъни Ўзбекистон футболчилар уюшмаси билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

Бундан кўзланган мақсад шубҳасиз футболчиларни ҳимоя қилиш, клублар ва футболчилар ўртасида юзага келадиган муаммоли ҳолатларга ечим топиш ва ёрдам беришдир. Хўш, футболчилар уюшмаси ўзи нима? У ўзбекистонлик футболчиларга қандай ёрдам беради? Мазкур саволларга жавоб олиш мақсадида уюшма раҳбари, собиқ футболчи Комолиддин Мурзоевга юзландик.

Ўзбекистон Футболчилар Уюшмаси ҳақида

Биз халқаро футболчилар ассоциацияси бўлмиш FIFPro ташкилотининг Ўзбекистондаги ягона вакили ҳисобланамиз. 2017 йилдан бошлаб ўз фаолиятимизни бошладик. Халқаро FIFPro ташкилоти 1965 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг таркибига 65 аъзо мамлакатларнинг уюшмалари киради. 2018 йилда Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтиб Ўзбекистон футболчилар уюшмаси сифатида фаолият юритиб келмоқдамиз.

Бизнинг асосий вазифамиз футболчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан биргаликда, уларнинг саломатлигини ўйлашдир. Шунингдек, футболчилик фаолиятларини якунлаганларидан кейинги даврда ҳам амалий кўмак бериш, шу билан биргаликда футболчилар ичидан малакали кадрларни тайёрлашдир.

Бизнинг олиб бораётган ҳар бир ҳаракатларимиз стратегияси FIFPro томонидан назорат қилиниб борилади ва йилда бир маротаба ўтказиладиган йиллик минтақавий конгрессда баҳоланади. Қўйилган талаб ва вазифаларни ўз вақтида бажара олмаган, йиллик ҳисоботни топширмаган FIFPro аъзолари ташкилотдан чиқариб юборилади.



ПФЛ билан ҳамкорлик ҳақида
Бевосита ПФЛ билан ҳамкорлик мавзусига қайтсак, дарҳақиқат нафақат бизнинг футболда, жаҳон миқёсида ҳам клублар ва футболчилар билан боғлиқ зиддиятлар кўп учраб туради. Уларни ечимини топишда, футболчилар, Лига, клубларнинг ҳамжиҳатлиги муҳим рол ўйнайди. Ўйлайманки, бугунги кунда ўзбек футболи тарихида илк маротаба имзоланган бу шартнома ва келишув нафақат қоғозларда, балки, амалда ҳам ўз исботини кўрсатишига ишончим комил. ПФЛ билан ҳамкорлик юртимиз футболи ривожи йўлида хизмат қилиши шубҳасиз.

Мазкур ҳамкорлик меморандумини тузишдан асосий мақсад - томонлар ўртасида ўзаро манфаатли муносабатларни ўрнатиш ва ривожлантириш, юртимиздаги барча проффессионал футболчиларни бирлаштириш, мамлакатимизда футбол бўйича ўтказиладиган барча футбол мусобақаларида иштирок этувчи футболчиларнинг хуқуқ ва манфаатларини ҳамжихатликда ҳимоя килиш, футболчи ва клуб ўртасидаги меҳнат шартномаларини ФИФА талаблари асосида тартибга солиш, ҳамда минимал талабларга жавоб берадиган ягона наъмунавий шартномани ишлаб чиқишдир. Бунинг замирида футбол оламида ўз мавқеига, кучига эга бўлган ФИФА талабларига жавоб берадиган, унда қатнашувчи футболчиларни ҳар томонлама ҳимоя қила оладиган Проффессионал Футбол Лигасини яратишда ўзаро ҳамжихатликни ўрнатиш имконини беради.



Ҳозирга қадар амалга оширилган ишлар ҳақида
Бугунги кунда 20 дан ортиқ футболчиларимизга маҳаллий жамоаларимиз билан бўлган вазиятлар юзасидан ёрдам курсатилди. Булар нафақат қарздорликни ундириш балки, шартнома бандларини ўзгартириш, клуб билан икки томонлама ҳамжиҳатлик асосида меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки уни узайтириш кабиларни ўз ичига олади. Хорижда тўп тепаётган легионер футболчиларимизга ҳам ўз ёрдамимизни кўрсатиб келяпмиз. Масалан, Баҳодир Пардаевга Жанубий Кореянин “Бучеон” жамоаси олдидаги қарзларини тўлиқлигича ундирилиб берилиши билан биргаликда клуб ва агент тазийқи остида қолган футболчимизни Корея футболчилар уюшмаси билан ҳамкорлигида шартномасини бекор қилиниши ва юртимизга қайтарлишида ёрдамимизни бердик.

Миллий терма жамоамиз юраги бўлган Игнатий Нестеровнинг 2019йили Осиё кубогидан кейин топширган таҳлил натижасда ундан допинг топилганидан сўнг Москвадаги ҳамкоримиз бўлган “Sila Lawyers” компанияси бош юристи Михаил Прокопец билан юридик хизматимизни кўрсатдик ва дисквалификация муддатини 3 йилдан 8 ойгача қисқартришга эришдик.




ЎФУга аъзо бўлиш ихтиёрийми?
Уюшмамизнинг халқаро ташкилотга аъзолиги бизнинг футболчиларимизни нафақат Ўзбекистонда балки, бутун дунёда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоясида бўлади. Уларни нафақат биз, ташкилотнинг халқаро юристлари билан биргаликда химоя қилишимизда қул келади. FIFPro ташкилотига аъзо уюшмаларнинг футболчилари ФИФА қошидаги низоларни ҳал қилиш палатасида кўриб чиқиладиган иш жараёнида ўз навбатига эга булади ва 3-6 ой ичида ўрганилиб ижобий ҳал булади. Бошқа, футболчиларнинг ишлари 2 йилга чўзилиши мумкин. Бугунги кунда уюшмамизга 200 га яқин футболчилар аъзо. Йил якунида улар қайтадан сарҳисоб қилинади. Чунки, уч йил ичида фаолиятини якунлаган футболчилар ҳам бор. ФИФА симуляторида ПФЛ ва футболчиларнинг пайдо бўлиши учун биз FIFProнинг талаб ва вазифаларини босқичма-босқич бажариб боришимиз зарур. Футболчиларнинг уюшмамизга аъзо бўлиши жуда осон. Биз ўз сайтимизни ишга туширганмиз (https://ufpu.football/) унда исталган проффессионал футболчи онлайн ариза қолдириши мумкин. Уюшмага аъзолик ихтиёрий ҳисобланади.



FIFPro ва ЎФУ ўртасидаги лойиҳалар ҳақида

FIFPro'га аъзолик бизга яна нималарни беради? 2017 йилдан бошлаб юртимиз футболчилари ФИФА томонидан ўтказиладиган World 11 йилнинг энг яхши 11 футболчисини аниқлаб берадиган сўровномада иштирок эта бошлашди. FIFPro'да аёл футболчиларга ҳам катта эътибор берилади. 2019 йил футболчиларнинг саломатлиги ҳамда антидопинг масалалари юзасидан футболчиларнинг билим ва салоҳиятларини билиш ва уларни ошириш бўйича FIFPro билан катта лойиҳа ўтказилди. Олинган анкета, савол жавоблари юзасидан шу йили юртимизга футболчилар саломатлигини аниқлаш ва масалаҳатлар бериш мақсадида нидерландиялик мутаҳассис ташрифи режалаштирилиб, март ойида катта семинар ўтказиш кўзда тутилган эди. Бутун дунёда пандемия муносабати билан бу семинаримиз кечроқ муддатга сурилди.



Ўзбекистон футболчилар уюшмаси қандай молиялаштрилади?
Уюшмамиз ҳали ёш бўлгани учун FIFPro солидаритий орқали молиялаштирилади. Вақти келиб ҳайрия, реклама ва аъзолик бадаллари орқали ҳам сармоя киритлади. FIFPro уставига кўра исталган футболчи аъзолик бадал пуллари тўғрисида маълумот олиш, бюджет сарҳисобни сураш ҳуқуқига эга бўлади, бу ҳақида ўтган йили Тошкентда ўтказилган семинаримизга ташриф буюрган FIFPro Global бош котиби Фредерика Виниа ҳам футболчиларимизга алоҳида таъкидлаб ўтган эди.

Ҳамага маълум бутун дунёда футболчилар уюшмалари кенг кўламли иш олиб боради. Англияда футболчилари уюшмасига асос солинганига 100 йилдан ошган ва 4000 дан ортиқ футболчилар хуқуқларини ҳимоя қилиб келишади. Шундай кучли чемпионатга эга давлатда футболчилар уюшмаси фаолият кўрсатб келар экан. Биз ҳам футболчиларимизни ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимояси ва тенглигини таъминлаб ўзларига бўлган ишончни оширишни ўзимизга мақсад қилдик, - дейди Камолиддин Мурзоев. 



Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика