RU

Последние новости

20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  1 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  3 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  9 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  10 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  10 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  7 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  13 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1

Ўзбекистон футбол ҳакамлар маркази раҳбари: "Энди ҳакамлар ўйин натижасига таъсир кўрсатадиган қарор қабул қилса, умрбод футболдан четлаштирилади" Новости

Ўзбекистон футбол ҳакамлар маркази раҳбари: "Энди ҳакамлар ўйин натижасига таъсир кўрсатадиган қарор қабул қилса, умрбод футболдан четлаштирилади"

ЎФА анжуманлар залида ҳакамлар ва назоратчилар иштирокида навбатдаги семинар бошланди.




ЎФА анжуманлар залида давом этаётган танқидий руҳдаги йиғилишда сўз олган Лазиз Қўчқоров кескин фикрларни билдириб, энди натижага таъсир кўрсатган ҳакам бутун умрга футболдан четлаштирилишини маълум қилди.

"Кечаси соат 2 гача уйқу келмади. Ҳакамлик қилаётган сизларсизлар, аммо норозиликлар бизга келяпти. Ўйлайманки, бу одамгарчиликка ҳам тўғри келмайди. Сизлар (ҳакамлар – таҳр.) уйингизда, оила бағрида маза қилиб ухлаяпсизлар. Биз учун эса дам олиш кунлари ҳам татимаяпти. 

Нега ўйинлар шанба-якшанба кунларига қўйилади биласизларми, ҳакамлар? Ҳамма маза қилиб ҳордиқ чиқарсин, мухлислар футбол кўриб, дам олсин, деган мақсадда қилинади. Сизлар бутун жамоа – ассоциация, ПФЛ, ҳакамлар маркази, инспекция, "Спорт" телеканали ва ОАВ билан ҳакамларга кўмаклашиб, жипс бўлиб ишлаймиз деганда, сизларни нима ҳаққингиз бор ўйинни бузишга? Бунга ким ҳуқуқ берди? Кимдир агар сизларга топшириқ бераётган бўлса, очиқ-ойдин айтинглар. Ким айтолади? Бунинг чегараси борми-йўқми?

Тўғри, телевидение, камера, VAR билан боғлиқ ўзига яраша муаммоларимиз  бор. Бу нарсалар устида ишлаяпмиз, раҳбариятга таклиф билдиряпмиз. Лекин буларни амалга ошириш учун юзимизни ёруғ қилиб олишимиз керакми-йўқми?

Мухлислар норози. Ҳеч изоҳларни ўқийсизларми? Ҳамма сўккан, бирорта ижобий фикр йўқ. Шу ишга келганимдан бери унақа изоҳ ўқимадим. 

Йиллар давомида ишонч йўқолган. Шу ишончни қайтариш учун ҳаракат қиляпмиз. 

Сизлар чиқарган қарорни ҳеч ким тушунмаяпти. Биз қачон мақтов эшитамиз?

Кеча раҳбариятга таклиф киритдим. Тартиб-интизом кодексини кейинги йилдан ўзгартирамиз, уни ҳозирдан ишга туширдик. Энди ҳакамлар ўйин натижасига таъсир кўрсатадиган қарор қабул қилса, умрбод футболдан четлаштирилади. Гапирдимми, шу ишни қиламан", – деди Лазиз Қўчқоров.

Рейтинг: -36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика