RU

Последние новости

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  2 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Ўзбекистон футбол ассоциациясида яна бир ФИФА мутахассиси иш бошлайди Новости

Ўзбекистон футбол ассоциациясида яна бир ФИФА мутахассиси иш бошлайди

Теги :  ЎФАФИФА
ЎФАда «ФИФА Иқтидорли мураббийлари» лойиҳаси доирасида юртимизда доимий тарзда фаолият олиб борувчи мутахассисни тайинлаш масаласида учрашув ўтказилди.

Унда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов, бош котиб Аваз Максумов, ЎФА техник директори Ги Kiaла, ФИФА техник департаменти бош мутахассиси Мишел Саблон ва «ФИФА Иқтидорли мураббийлари» лойиҳаси мутахассиси Ларс Ҳопплар иштирок этишди.

Ушбу лойиҳа доирасида доимий фаолият олиб борувчи мутахассиснинг олдига қўйиладиган вазифалар эшиттирилди. Хусусан, ҳудудий футбол академияларини доимий қўллаб-қувватлаб бориши, иқтидорларни ривожлантириш схемасини ишлаб чиқиши, «скаутинг» фаолияти билан шуғулланиши ҳамда мураббийлар таълим тизимини янада такомиллаштириш каби йўналишларни назорат қилади. Ушбу муҳим вазифаларни сифатли назорат қила оладиган номзод ФИФА томонидан тавсия этилади. «ФИФА Иқтидорли мураббийлари» лойиҳаси координатори бевосита «Миллий футбол маркази» да фаолият олиб бориши режалаштирилган.

Шуни таъкидлаш керакки, ўзбек футболида илк бор ФИФА мутахассислари доимий асосда юртимизда иш олиб бориши, халқаро тажрибани татбиқ этиши футболимиз ривожи йўлида ташланган яна бир муҳим қадам бўлади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика