RU

Последние новости

15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  0 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  21 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  8 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  11 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  7 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  5 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   8 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  21

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Iticket.uz чипталар оператори билан ҳамкорлик қилади Новости

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Iticket.uz чипталар оператори билан ҳамкорлик қилади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 октябрь куни Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи доирасида Яман билан баҳс олиб боради.

Мазкур ўйин олдидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Iticket.uz компанияси директори Мирхосил Мажидий билан учрашув ўтказди ва олдиндаги ўйин чипталари савдосини амалга ошириш масаласини батафсил муҳокама этиб олди.

Сир эмаски, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг уй ўйинларига ҳамиша кўп сонли мухлислар ташриф буюради. Аммо олдинги йилларда кўп ҳолатларда Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоа иштирокидаги ўйинлар учун чиқарилган чипталарнинг олиб-сотарлар қўлида қайтадан сотилиши муаммосига дуч келди. Натижада аксарият ишқибозлар чипталар олди-сотдиси жараёнидан норози бўлишди.

Мана шу каби хунук ҳолатларнинг олдини олиш, қолаверса мухлислар учун қўшимча қулайликлар яратиш, бу орқали эса чипталарнинг шаффоф савдосини таъминлаш мақсадида ЎФА Iticket.uz билан миллий терма жамоа ўйинлари чипталари савдосини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилади.


УЕФА ҳамда ФИФА тасарруфидаги мусобақаларда ҳам расмий чипта оператори сифатида фаолият олиб борган ва бу борада улкан тажрибага эга мазкур компания Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталарининг тўлиқ савдоси билан шуғулланади.

Эндиликда ишқибозлар вақтларини кетказмай, стадион кассаларида узундан-узун навбатларда турмасдан, уйдан чиқмаган ҳолда ҳам электрон шаклда чипталар ҳарид қилиш имконига эга бўлишади.

Мухлислар ўйин чипталарини Iticket.uz нинг шаҳобчаларидан, “Пахтакор” стадиони кассаларидан ҳамда онлайн тарзда Iticket.uz сайтидан ҳам ҳарид қилишлари мумкин бўлади. Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталари 3 октябрь санасидан бошлаб сотувга чиқарилади.

Таъкидлаб ўтамиз, ЖЧ-2022 саралашининг 2-босқич 3-тури доирасидаги Ўзбекистон – Яман учрашуви 10 октябрь куни пойтахтимиздаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да бошланади.  

Батафсил маълумотни Iticket.uz сайтидан олишингиз мумкин.  

Рейтинг: +47   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика