RU

Последние новости

17:47Ямалнинг отаси испаниялик мухлислар Ламин билан фахрланишлари кераклигини таъкидлади  0 17:17Суперлига. "Хоразм" — "Насаф". Асосий таркиблар маълум  4 16:55"Барселона" "Аталанта" ҳужумчиси учун 50 млн евро тўлашга тайёр  1 16:35"Гавр"нинг 18 ёшли ҳужумчиси МЮга ўтади  0 16:09ЕЧЛда ҳафта футболчиси аниқланди  1 15:50Элдор Шомуродов – "Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси!   25 15:22"Ўлганимда ётиб дам олиш учун кўп вақтим бўлади" — Бруну Фернандеш  2 14:58Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ форматда йиғин ўтказади  12 14:31"Челси" ушбу мавсум илк бор титул ҳомийси либосини кийди  2 13:59Суперлига. 8-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" 1 нафардан йўқотишга эга  2 13:36Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "Бошланғич таркибдаги жой ҳеч кимга кафолатланмаган"  17 13:08Гвардиола "Барселона" ҳақида: "Бундай ўйин билан стадионлар ҳеч қачон бўш қолмайди"  14 12:39Улуғбек Бакаев "Бухоро"даги фаолиятини давом эттирадими?  8 12:12"Ямаль Мессидан яхшироқ". "Барселона" собиқ футболчиси ҳайратланарли баёнот билан чиқди  18 11:46МЮ "Вулверхэмптон" голеадори учун 62,5 млн фунт тўлашга тайёр  0

Ўзбекистон - Франция. Жамоаларнинг мусобақадаги статистикаси Новости

Ўзбекистон - Франция. Жамоаларнинг мусобақадаги статистикаси

Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Франция ёшларига қарши майдонга тушади.
Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланадиган ўйиндан олдин бу икки жамоанинг мусобақада қайд этган статистикасига эътиборингизни қаратмоқчимиз. 

Иккала жамоа 4тадан ўйин ўтказди. Франция 9та гол урди ва 5та гол ўтказиб юборди. Ўзбекистон эса 7та тўп киритди ва 6та ўтказиб юборди.

Французлар ўтган ўйинлар давомида жами 58та зарба беришди. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 14,5 тадан зарба дегани. Рақиблар эса 48 марта Франция дарвозасига томон зарба йўллашган. Ўзбекистонда бу кўрсаткич бироз пастроқ. Вакилларимиз 48та зарба беришган (ўртача 12тадан), рақиблар 36 марта дарвоза томон тўпни тепишган.

Аниқ зарбалар бўйича деярли тенглик: Франция - 30та, Ўзбекистон - 28та. Рақиблар французлар дарвозасига 27та аниқ зарба беришган. Асилбек Омонов қўриқлаётган дарвозага эса 4та ўйинда жами 13та аниқ зарба борган.

Бурчак тўпларини Ўзбекистон кўпроқ амалга оширган - 18-16. Қоидани бузиш бўйича Франция "етакчи" 72-69. Бўлиб ўтган тўртта ўйинда Франциялар футболчилар жами 8 марта ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолишган. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 3 тага тенг.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика