RU

Последние новости

08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  2 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  20 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6

Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоасининг 2-саралаш босқичидаги рақиблари номи маълум бўлди Новости

Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоасининг 2-саралаш босқичидаги рақиблари номи маълум бўлди

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиаданинг аёллар ўртасидаги футбол мусобақаси 2-саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.


Қуръага кўра 12та терма жамоа қуйидаги гуруҳларга бўлинди:
 
"А"
Мьянма
Ҳиндистон
Индонезия
Непал
 
"B"
Вьетман
Иордания
Гонконг
Ўзбекистон
 
"C"

Хитой Тайпейи
Эрон
Филиппин
Фаластин
 
 
"А" гуруҳи саралаш ўйинлари Мьянмада, "B" гуруҳи саралаш баҳслари  Ўзбекистонда, "С" гуруҳ баҳслари эса Фаластинда бўлади.
 
Токио-2020 Олимпиадасининг аёллар ўртасидаги футбол мусобақаси 2-саралаш босқич ўйинлари шу йилнинг 1-9 апрель кунлари бўлиб ўтади. Гуруҳларда биринчи ўринни қўлга киритган 3та терма жамоа 3-босқичга йўл олади. Учинчи босқичда бу жамоаларга Шимолий Корея, Жанубий Корея, Австралия, Тайланд ва Хитой жамоалари қўшилади. Кейин 8та терма жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда саралаш баҳсларини ўтказишади.

Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган терма жамоалар 4-босқичга йўл олишади. 4-босқичда "А" гуруҳида 1-ўринни қўлга киритган терма жамоа "В" гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоа билан, "В" гуруҳида 1-ўринни олган "А" гуруҳининг 2-жамоаси билан куч синашади. 2та терма жамоа Токио-2020 Олимпиадаси йўлланмасига эга бўлади. Япония терма жамоаси мусобақа мезбони бўлгани учун саралашлардан озод қилинган.  


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика