RU

Последние новости

19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  0 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  1 18:50Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал", "Сўғдиёна" – "Қизилқум". Таркиблар маълум  1 18:45Про лига. "Арал" – "Локомотив" 1:0 (онлайн ҳисоб)  1 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  17 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  9 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  1

Ўзбекистон 27 ва 29 май кунлари Тошкентда Уммон билан ўйнайди Новости

Ўзбекистон 27 ва 29 май кунлари Тошкентда Уммон билан ўйнайди

Ниҳоят, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Терма жамоалар маркази манзилига йўлланган тинимсиз танқидлардан сўнг “мана сенларга деб”, бир эмас 2 та ўртоқлик учрашуви ташкил этиб беришяпти.

Режага кўра, миллий терма жамоамиз 27 ва 29 май кунлари Уммонга қарши 2 та ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ҳар иккала ўйин ҳам Тошкентда бўлиб ўтади. Шу кунларда бу маълумот ЎФФ томонидан расман тасдиқланиши кутиляпти.

350 минг АҚШ доллари эвазига Тошкентга келишга розилик берган Гарет Бэйл бошчилигидаги Уэлльс терма жамоасининг таклифи ЎФФга қимматлик қилган кўринади.

ФИФА рейтингида 81-ўринни эгаллаб турган Уммон терма жамоаси жорий йил ҳисобидан ҳозиргача 3 та ўйин ўтказди. 24 ва 31 январь кунлари Иордания ва Финляндия терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувида дуранг (0:0) ўйнаган Пол ле Гуэн шогирдлари 5 март куни Осиё Кубоги-2015 саралаш ўйинида Сингапурни 3:1 ҳисобида таслим этишди.

Майли, ҳеч бўлмаса Уммон билан келишишибдику, шунисига ҳам шукур! Лекин куз ойидаги ФИФА кунларида кучли рақиблар билан ўйнамасак бўлмайди. Осиё Кубоги-2015да ижобий натижага кўз тиккан эканмиз, бунинг учун тайёргарлик ҳам шунга монанд бўлмоғи керак.

Гуруҳдан эсон-омон чиқиб олсак, чорак финалда бизни Жанубий Корея ёки Австралия қарши олади. Шундай экан, танланажак спарринг-рақиблар ҳам савия борасида шу икки терма жамоадан паст бўлмаслиги лозим.   

Дарвоқе, қизиқ бир маълумот. Бугун соат 11.30да “Бунёдкор” делегацияси Тошкент -Теҳрон - Аҳваз йўналиши бўйича Эронга жўнаб кетади ва 1 апрель куни “Фулад”га қарши гуруҳ босқичининг 4-тур учрашувида майдонга тушади.

26 март куни Сиднейда Осиё Кубоги-2015 финал босқичига қуръа ташлаш маросимида қатнашган Миржалол Қосимов эса бугун кечқурун Сидней - Куала Лумпур - Тошкент йўналиши бўйича юртимизга қайтиб келади ва эртага эрталаб яна Тошкент - Истамбул - Теҳрон - Аҳваз рейси билан Эронга учар экан. Бу бизга ўтган йилги машҳур ХОХХОТ “ҳангома”сини эслатиб юбормаяптими? Қосимовнинг ўзи Сиднейдан тўғри Теҳронга учишни сўраган. Аммо Эронда давом этаётган Наврўз байрами сабаб, Теҳронга учадиган бир нечта рейслар бекор қилинган.

Камолиддин Алимов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика