RU

Последние новости

18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   3 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  1 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  3 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  11 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  3 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  21 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  14

Ўзбекча трансфер. "Бунёдкор" Азиз Ҳайдаровнинг сотувидан қанча даромад қилган? Новости

Ўзбекча трансфер. "Бунёдкор" Азиз Ҳайдаровнинг сотувидан қанча даромад қилган?

Сўнгги 2 ойда чиқа бошлаган "... ҳозир қаерда?" рукни "championat.asia" муштарийлари томонидан илиқ кутиб олинди.

Бундан руҳланган сайтимиз ижодкорлари (аниқроғи, 1 нафар ижодкори) яна бир рукнга старт беришмоқда. Энди тарихда ўзбек клублари ёки футболчилари иштирокида тузилган трансфер битимлари тўғрисида ҳам мунтазам равишда маълумот бериб борамиз. Демак, 1-сонда "Бунёдкор" ва "Ал Шабаб" жамоалари ўртасида тузилган шартнома ҳақида.

Хабарингиз бор, Қатар яшил майдонларида ўтказилган 2011 йилги Осиё кубоги терма жамоамиз футболчилари учун ўзига хос трамплин вазифасини бажариб берган. Ўша мусобақадан кейин "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Азизбек Ҳайдаровда РПЛ вакили "Ростов" таркибига бориб қўшилиш имконияти пайдо бўлган, аммо футболчининг ўзи БАА про лигасини танлаган. Айни пайтда ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритаётган Ҳайдаров ўша дамларни шундай эслайди:

"Мен Осиё Кубоги-2011дан сўнг "Бунёдкор"да ярим мавсум ўйнадим ва "Ал Шабаб"га йўл олдим. Унга қадар мавсум олдидан Анзур Исмоилов Хитойга кетганди. Австриядаги йиғин пайтида "Ал Шабаб"га кетмоқчи бўлиб юрган пайтим Вадим Абрамов менга "Ростов"га ўтишим кераклигини айтди. Машғулот ўтказаётган пайтим Карленович майдон марказидан дарвоза тўсини ёки устунини нишонга ола билсам, "Ал Шабаб"га йўл олишимни, акс ҳолда "Ростов"га кетишим кераклиги борасида шарт қўйди. Мен тепган тўп эса дарвоза тўсинига тегди ва БАА жамоасига йўл олдим".

Азиз Ҳайдаров 2011 йилнинг 1 август куни "Ал Шабаб" футболчисига айланди. "Трансфермаркт" маълумотига кўра, ўшанда "қалдирғочлар" ўйинчининг трансферидан 350 минг минг евро ишлаб олган. Маълумот учун, бу пайтда Ҳайдаровнинг трансфер қиймати портал томонидан 400 минг еврога баҳоланаётган эди.

Азиз Ҳайдаров "Ал Шабаб" учун 2017 йилнинг ёзига қадар ўйнади. У бу муддат ичида 133 ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 10 бор жамоадошларига шундай имконият яратиб берди.

Автор :
Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика