RU

Последние новости

11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  0 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли швециялик ҳужумчи билан шартнома тузди  5 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  16 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  9 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1

Ўзбекча "эль-класико", Шацких олдида август "имтиҳони" ёхуд "Пахтакор" - "Нефтчи" учрашувига превью Новости

Ўзбекча "эль-класико", Шацких олдида август "имтиҳони" ёхуд "Пахтакор" - "Нефтчи" учрашувига превью

"Пахтакор" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги баҳс ўзбек футболининг "олтин фонди"дан жой олган тўқнашувлардан бири ҳисобланади.

Пахтакор

Суперлига. Тур 15

05/08/2023, 20:00

1
:
0
Завершен

Нефтчи

Диер Турапов - 69'

45'
90'
69'  Диер Турапов

90 йиллар ўртаси ва янги асрнинг бошларида чўққига чиққан ушбу дерби, сўнги йилларда бир оз ўз аҳамиятини йўқотгандек. Бунга сабаб "Нефтчи"нинг инқирозга юз тутиши сабаб бўлган эди, лекин жорий мавсум биринчи учрашувда "ўзбек эль-классико"си қайтгандек.

Ўзаро ўйинлар тарихи

Жамоалар чемпионатлар тарихида 57 ўйин ўтказишган. Кичик устунлик "Пахтакор" тарафида - 27 ғалаба, 9 дуранг ва 21 мағлубият. Рақиб дарвозасига 95 тўп киритган "Шерлар" 69 тўп ўтказиб юборишган. Тошкентдаги беллашувларнинг 21тасида "Пахтакор" устун келган бўлса, 5 баҳсда фарғоналиклар ғалаба қозонган. Икки ўйин дуранг билан тугаган. "Пахтакор" ўз майдонида охирги 15 учрашувда "Нефтчи" фақат биргина беллашувда гол ура олган. "Шерлар" ўз стадионида кечган тўқнашувларда 59 гол урган ҳолда 16 тўп ўтказиб юборган. "Пахтакор" 10 бор рақибни йирик натижа билан доғда қолдиришга эришган бўлса, "Нефтчи"да бундай ғалабалар сони учтани ташкил қилади.

"Нефтчи" эса чемпионат доирасида 21та учрашувда ғалаба, 9 дуранг ва 27 маротаба мағлубиятга учраган. Фарғонада кечган ўйинларда "Нефтчи" устун: 27 учрашув, 14та ғалаба, 7 дуранг ва 6 мағлубият.

Сўнги учрашувлар

30.09.2015. "Нефтчи" - "Пахтакор" 3:2

15.10.2016. "Нефтчи" - "Пахтакор" 1:0

08.03.2017. "Нефтчи" - "Пахтакор" 0:0

12.06.2018. "Нефтчи" - "Пахтакор" 1:1

12.08.2022. "Нефтчи" - "Пахтакор" 0:2

10.03.2023 "Нефтчи" - "Пахтакор" 2:1

Тўпурарлар

Ўзаро учрашувларда Рустам Дўрмонов 12 бор "Пахтакор" дарвозасига йўл топиб Тўпурарлар қаторини бошқармоқда. "Нефтчи" афсонаси Анвар Бердиев 8та тўп билан иккинчи ўринда кетмоқда. "Пахтакор"дан Дилмурод Назаров ва Игорь Сергеев 6тадан гол уришган. Шуҳрат Мақсудов ва Темур Кападзе ҳар икки жамоа таркибида гол урган ўйинчилар саналади.

1) Рустам Дўрмонов 12та гол

2) Анвар Бердиев 8та гол

3) Шуҳрат Мақсудов 6та гол

4) Игорь Сергеев 6та гол

Жорий мавсумдаги натижалар

Жамоалар турнир жадвалида, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаб туришибди. "Шерлар" ушбу мавсум чемпионат доирасида 13та учрашувда майдонга тушиб 10та учрашувда ғалаба, 1 дуранг ва икки маротаба мағлуб бўлишган. "Пахтакор"нинг Суперлига доирасидаги сўнгги мағлубиятини айнан "Нефтчи"га қарши учрашувга қабул қилиб олган. Фарғонада кечган баҳсда "Нефтчи" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Чемпионатда яхши ўйин намойиш этаётганига қарамай, "Пахтакор" бир неча кун аввал Ўзбекистон кубогидан чиқиб кетди. Про лига вакили Самарқанднинг "Динамо"сига мағлуб бўлди."Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких учун бугунги учрашув жуда катта аҳамиятга эга, сабаби Максим Шацих жамоаси бугун ҳам мағлубиятга учраса, чемпионатдаги натижаларини ҳам ёмонлашиб кетади.

Левченко шогирдлари эса мавсумни кутилгандан яхшироқ ўтказишмоқда. Фарғоналиклар жорий мавсум Суперлига баҳслари доирасида 14та учрашув ўтказишди ва уларнинг 7тасида ғалаба, 7тасида дуранг қайд этишди. Бугун "Нефтчи" "Пахтакор"ни мағлуб этадиган бўлса, турнир жадвалида "Пахтакор"га етиб олиши мумкин.

Қизиқарли фактлар

- "Пахтакор" чемпионат баҳсларидаги сўнги мағлубиятини айнан "Нефтчи" жамоасидан қабул қилиб олган.

- "Нефтчи" жорий мавсум суперлига доирасидаги баҳсларда мағлуб бўлмаган ягона жамоа

- "Пахтакор" 2017 йилдан буён ўзаро учрашувларда "Нефтчи" дарвозасига камида битта гол уриб келмоқда.

- "Нефтчи" жорий мавсум ҳеч қайси бир жамоадан иккитадан кўп гол ўтказиб юбормаган.

- Фарғонада кечган 27та учрашувнинг фақат 1тасида жамоалар майдонни голсиз тарк этган (2017 йил, 0:0).

Шацих учун "имтиҳон" ойи август

"Пахтакор" жамоаси август ойида жуда зич тақвим кутиб турибди. Деярли ҳар 3-4 кунда учрашув ўтказиши керак бўлган "шерлар август ойида жами 7та учрашувда иштирок этишлари керак, уларнинг орасида принципиал рақиблар "Навбаҳор" ва "Насаф"га қарши иккита учрашув кутиб турибди. Ўзбекистон кубогини "сенсацион" тарзда тарк этган "Пахтакор" Суперлига доирасида "Насаф" ва "Навбаҳор" жамоаларига мағлуб бўлса, турнир жадвалида рақиблардан анча пастлаб қолади. Қўшимчасига, 24 август куни "Пахтакор" Суперкубок финалида иштирок этади. Август ойи Максим Шацких учун асосий "имтиҳон", Шацких ушбу "имтиҳон"дан ўта олмаса, "Пахтакор" клуби бош мураббийи лавозими вақтинчалик бўш қолиши мумкин.

Муаллиф тахмини

Футболчилик фаолиятидаги устозидан "тарсаки" еган Максим Шацких бугунги учрашувга борини тикади, устига устак биринчи даврада "шерлар" Фарғонада мағлуб бўлишган.

"Нефтчи" бугунги учрашувда асосан қарши ҳужумларга таяниб ўйнайди. "Пахтакор"нинг мотивациясига қарамай, бугунги учрашувда "Нефтчи" қарши ҳужумда гол уриб кичик ҳисобда ғалаба қозонади.

P.S: Черан гол катта эҳтимол билан бугун гол уради, унинг голи ўйин тақдирин ҳал қилиши мумкин

Имкониятлар: 60%/40% "Пахтакор" фойдасига


Абдулвосит Бектемиров 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика