RU

Последние новости

23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  0 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  1 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  3 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  2 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  12 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  4 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  2 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1

Ўзбек футболидаги профессионализм Новости

Ўзбек футболидаги профессионализм

Профессионал, профессионализм сўзларининг маъносини қайтада тушунтириб ўтирмоқчи эмасман.

Ўзбек футболида, хусусан, клублар ичида бу сўз шундай урфга айланганки, деярли барча клубларда «профессионал» сўзи қўшилган. Ҳаттоки клублар иштирок этадиган мусобақа ўтказадиган ташкилотнинг номида ҳам бу сўз мавжуд — Профессионал футбол лигаси.

Якунига етиб бораётган Ўзбекистон Суперлигасининг 21-тури учрашувлари ўтказиб бўлинди. Айни ушбу турдан ўрин олган «Қизилқум» — «Турон» учрашувида қизиқарли ҳолатга гувоҳ бўлдик. Бу нарсага мухлислар қанчалик эътибор қаратишди, билмадик, аммо чиндан ҳам эътиборга арзирли ҳолат.

Ўйин давомида яйпанликлар дарвозасини қўриқлаган Акмал Ортиқов 90 дақиқа давомида машғулот формасида ҳаракат қилди. Дарвозабон кийган футболканинг орқасида на исм-фамилия бор, на рақам.

Маълумотларга кўра, Акмал Ортиқовнинг формаси «Қизилқум» дарвозабони Игнатий Нестеровники билан бир хил бўлганини сабаб ўйин олдидан учрашув комиссари ва ҳакамлар шундай қарорга келишибди.

Ўйин олдидан футболчиларнинг майдонда киядиган формаси келишиб олиниш керак. Бу ҳолатни тасодифга ҳам йўйиш қийин.

Ана энди Профессионал футбол лигасининг "Мусобақалар ўтказиш регламенти"га назар соламиз. Мазкур регламентнинг 19-бобидаги мусобақа иштирокчиларининг либосларига қўйиладиган талаблари ушбу ҳолатда бажарилмаган.

Шунингдек, 13-бобдаги ЎзПФЛ комиссарининг мусобақалардаги фаолияти тўғрисидаги 13.6-банд ҳам бажарилмаган. Унга кўра: "ЎзПФЛ комиссари учрашувни мазкур Регламентга мувофиқ ташкил этиш, хавфсиз ўтказилишини назорат қилиш, хуқуқ-тартибот органлари, стадион ва клублар расмийлари, футболчилар, томошабинлар ҳаракатларини баҳолаш учун масъул ҳисобланади". Бироқ реглмент мазкур ҳолатда бузилган.

Ушбу турда бўлиб ўтган пойтахтдаги «Бунёдкор» — АГМК ўйинида ҳам эътиборга молик жиҳат бор.

Ўйиннинг 89-дақиқасида АГМК сафида Мурод Тошматовнинг ўрнига ўйинга қўшилган Нодир Абдураззоқовнинг кийган формаси бошқа жамоадошлариникидан фарқ қилади. Буни қуйидаги суратлар орқали билиб олиш мумкин. Ранг ва дизайн жиҳатидан бир жамоанинг икки хил формаси мавжуд.

Ушбу ҳолатда ҳам регламент бузиляпти. Регламентнинг 19-бобида мусобақа иштирокчиларининг либосларига қўйиладиган талаблар кўрсатилган. 19.2-бандда футболканинг ўнг енгида ЎзПФЛ логотипи, чап енгида эса ЎзПФЛ томонидан тақдим этилган мусобақа титул ҳомийсининг рамзи бўлиши лозимлиги айтилган.

Қуйидаги суратда эса ушбу белги футболчининг формасида йўқлигини кўриш мумкин.

Ўзини ҳурмат қилган ташкилот мазкур ҳолатда жилла қурса клубга нисбатан огоҳлантириш бериб қўйиши мумкин эди. Клублар эса ўзларига юклатилган вазифани тўғри қилишса уларга нисбатан эътироз ҳам бўлмайди. Ахир клубда ҳам, ташкилотда ҳам профессионал сўзи шунчаки кўзни қувонтириш учун ёзиб қўйилмаган.

Автор : Og'abek Samisov
Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика