RU

Последние новости

11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   3 10:55Қоил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  3 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  1 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  6 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3

Ўзбек футболидаги "Пеле" билан суҳбат (ВИДЕО) Новости

Ўзбек футболидаги "Пеле" билан суҳбат (ВИДЕО)

"Насаф" жамоасида жавлон ураётган ҳужумчи Бобир Абдихолиқов куни кеча сайтимиз меҳмонига айланди.

Айни пайтда ОТЖ йиғинида иштирок этаётган "Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов билан бир қатор мавзуларда суҳбат қурдик. Қуйида ушбу суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.


TAS-IX 

 


TAS-IX эмас




Бобир Абдихолиқов даставвал юртимизда футбол баҳорини очиб берган баҳс "Пахтакор" - "Эйр Форс" жамоалари иштирокидаги ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Пахтакор" - "Эйр Форс" учрашувини ОТЖ билан биргаликда бевосита стадиондан кузатдик. Мазкур баҳсда "Пахтакор" маҳорат бобида рақибдан устунлигини амалда исботлади. Шу куни тошкентликлар Ироқ клубидан бир бош баландлиги кўринди. Ҳақли равишда ғалаба қозонишди деб ўйлайман", - дея гап бошлади Бобир Абдихолиқов.

- Стадионда футбол кузатиш пайтида кўпроқ мухлис сифатида ўйинни томоша қилиб завқланасизми ёки футболчилик фактори ўз таъсирини кўрсатиб, ҳужумчиларнинг ҳаракатини таҳлил қилиб, ўзиз учун керакли жиҳатларни ўзлаштирасизми?
- Тўғриси, иккаласини бир вақтда амалга ошираман. Ўз позициямда ўйнайдиган ҳужумчилардан яхши сифатларини кўриб, уни ўзлаштиришга ҳаракат қиламан. Хатоларидан хулоса қиламан. Лекин мухлис сифатида ҳам барибир чиройли ўйиндан завқ оламан.

- "Пахтакор" иштирокидаги ўйинни томоша қилдингиз. Нима деб ўйлайсиз, жамоа ўтган йилгидан фарқли равишда ўзгарганми ёки бу дастлабки ўйинда унчалик сезилмадими?
- Жамоага кўплаб янги футболчилар келишди. Бу албатта жамоа ўйинига таъсир қилади. Шунингдек, мавсумдаги илк расмий учрашуви бўлгани туфайли барибир футболчиларда босим бўлади. Шу боисдан ҳам бундай баҳсларда асосий эътибор натижага қаратилади. Биринчи ўйиндан хулоса чиқаришга эртароқ. Лекин янги футболчиларнинг келиши жамоа ўйинига таъсир қилди.

- ОТЖ йиғинлар қандай давом этмоқда? Янги мураббий Друловичнинг машғулотлари ва фалсафаси нималари билан фарқ қилади?
- Машғулотлар кунига 2 маҳалдан бўлмоқда. Мавсум бошланмагани туфайли асосий эътибор жисмоний ҳолатимизни тиклашга қаратилган. Машғулотлар ўртасидаги фарқ катта эмас. Аста-секинлик билан эса тактик жиҳатдан ҳам ишлар бошланмоқда. Ҳозирча янги мураббийнинг фалсафаси ҳақида кенг тасаввурга эга эмасман. Чунки мураббий энди келди ва ҳозирча асосан жисмоний тарафлама ишланмоқда. Тактик услубни 100% ўзлаштирганимиз йўқ. Бу борада ишланганидан сўнг фикр билдирса бўлади. Ҳали бунга бироз вақтли. Друлович яхши ва ҳужумкорликни ёқтирадиган мураббийга ўхшамоқда.

- ОТЖ яқинда йиғилди ва футболчиларда ўзаро ўйин кўникмаси йўқ. Тўғри, кўплаб футболчилар ўзаро таниш, турли ёшдаги терма жамоалар бирга ўйнашган ёки клубдош бўлиши мумкин. Бироқ бу янги жамоада ўзаро ўйин тушунчаси ҳали шаклланмаган. Вақт эса оз қолмоқда. Бу жиҳат жамоа олдига қўйилаётган вазифани уддалашни қийинлаштирмайдими?
- Ҳар доим вазифани уддалаш қийин бўлган ва шундай бўлиб қолса керак. Чунки бу ёшдаги барча жамоалар футбол ўйнашни билади. Қўшимчасига, жамоавий ўйин шаклланмаган. Лекин Худо хоҳласа ўйинимиз шаклланиб, ўзаро бир-биримизни тушуниб борамиз, деган умиддаман. Тез орада мазкур жараёндан ўтиб оламиз.

- ОТЖдаги коллективда етакчи ким?
- Муҳит яхши. Биз барча масаласини ўзаро жамоавий равишда ҳал этамиз. Аҳил коллектив йиғиш муҳимроқ. Агарда жамоа сифатида барча бирлаша олса, унда бу кайфият ва бирдамлик майдонда ҳам сезилади.

- "Насаф" мухлислари янги мавсумда жамоадан катта натижаларни кутишга бироз ишончсизроқдек қарашмоқда. Чунки жамоани бир қатор етакчилар тарк этиши ҳали ҳам давом этмоқда. Энди эса тенгқурлар орасидан жамоанинг етакчисига айланган Ҳамробеков ҳам кетди. Қўшимчасига клубнинг молиявий ҳолати аввалгидек барқарор эмас. Бу нарсаларга футболчиларга қанчалик таъсир қилади? Бердиев бошчилигидаги мазкур жамоа янги мавсумда нима каромат кўрсата олади деган савол актуаллигича қолмоқда. Нима деб ўйлайсиз?
- Тўғри, етакчилар кетишмоқда. Уларни ўрни эса барибир билинади. Йўқотишлар ўрнини тўлдиришга футболчилар бор деб ўйлайман. Чунки футболда бир киши ҳеч нарсани кафолатлай олмайди. Футболни жамоавий ўйнаш керак. Ўйлашимча, кетганларни ўрнини тўлдирадиган ёшлар етарлича. Бу йили "Насаф" мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қилади. Гарчи ёш таркиб бўлсада "Насаф" совринли ўринлар учун курашади.

- Совринли ўринлар? Бунга жамоанинг кучи етадими?
- Жамоавий ўйинни йўлга қўйиб олсак, менимча, уддалай оламиз.

- Ўтган мавсумдаги шахсий кўрсаткичингиздан қониқдингизми?
- Йўқ десам ношукурлик бўлиб қолиши мумкин. Лекин ўзим истаганчалик натижани қайд этолмадим. Биринчи ва иккинчи давра ўйинларида кўп имкониятларимдан фойдалан олмадим. Агарда имкониятларимдан тўлиқ фойдаланганимда, менимча, тўпурар бўлардим. Хатоларимдан тўғри хулоса чиқаришга ҳаракат қиламан.

- Ҳужумчи учун тўпурар бўлиш қанчалик муҳим? Яъни ўша соврин таъмини сезиш нечоғлик аҳамиятли? Шундай ҳужумчилар борки, улар ҳеч қачон тўпурар бўлишмаган, аммо ҳар мавсум барқарор самарадорлик кўрсатишган. Оддий мисол, Зафар Холмуродов.
- Тўғри, барибир ҳужумчи қандай мусобақада иштирок этишидан қатъи назар тўпурар бўлишни хоҳлайди. Чиройли голлар ургиси келади. Чунки ҳужумчидан биринчи навбатда гол кутишади. Ҳужумчи учун гол таъмини сезиш жуда муҳим. Чунки бу футболчининг ички ишончини ҳам оширади. Иштиёқ кучаяди. Ҳужумчиларга шахсий соврин ҳам керак. Бош билан ўйнаш борасида Зафар Холмуродовдан маслаҳат олиб тураман. Айнан Зафар аканинг маслаҳатлари менга кўп ас қотади.

- Бобир Абдихолиқов яхши маънодаги худбин, яъни эгоист футболчими?
- Йўқ, ундай деб ўйламайман. Балки қайсидир вазиятда қизғончиқроқ бўлишим мумкин. Аммо менга нисбатан шеригим яхшироқ вазиятда бурган бўлса, тўпни унга узатишни маъқул кўраман. Мен учун жамоанинг манфаати муҳимроқ.

- Нега сизни "Пеле" деб аташади?
- Биринчи мураббийим мени шундай чақирган. Шундан буён шу ном билан аташади.

- Бўш вақтингизда кўпроқ нималар билан машғул бўласиз?
- Кўп вақт сафарда бўлганим учун бўш қолдим дегунча оила даврасига шошаман. Бўша вақтимни оилам даврасида ўтказишни яхши кўраман.

- Футболдан бошқа қизиқишингиз борми? Хоббингиз нима?
- Теннисни ёқтираман. Кўпроқ Рафаэль Надаль иштирокидаги ўйинларни кўраман. Теннисдаги кумирим Надаль.

- Матбуотга нисбатан муносабатингиз қандай? Газета ва сайтларни мутолаа қилиб турасизми? Умуман кўпчилик футболчилар интервью ва суҳбатлардан қочишади. Сизда ҳам шундай одат борми?
- Матбуотни кузатим, ўқиб бораман. Бунга нормал муносабатда бўламан. Кимки мени ҳурмат қилиб интервьюга чақирса имкон қадар лаббай деб жавоб қайтаришга ҳаракат қиламан. Ўхшамай қолган ва имкон бўлмаган пайтларида вазиятни тўғри тушунтиришга ҳаракат қиламан. Матбуотни кузатиш ва унда чиқиш ҳам футболнинг бир қисми. Ҳаммани ишини ҳурмат қиламан. Газетаку ҳозир ўқимай қўйганман, чунки барча маълумотлар газетага қадар интернет сайтларида пайдо бўлади. Шунингдек, телевизор кўришни хуш кўраман. Айниқса ЕЧЛ плей-офф ўйинлари бошланган пайтда. Бу мусобақадаги ўйинларни кузата туриб ўзим учун керакли хулосаларни оламан.

- Ўзбекистондаги энг кучли футболчи деб кимни айта оласиз?
- Улар кўп. Бир кишини ажратиб кўрсатмоқчи эмасман.

- Кимнидир танлаш керак бўлсачи?
- Бир кишини танлаш қийин.

- Демак яққол ярқ этиб порлаётган футболчи йўқми?
- Йўқ, шунчаки улар кўп, кимнидир ажратиб кўрсатмоқчи эмасман.

- Бошқа жамоалардан ҳам чорловлар бўлгани ҳақида маълумотлар тарқалганди. Айнан қайси жамоалар сизга таклиф билан мурожаат қилишган?
- Бу борада клуб менежерлари кўпроқ билишади. Ҳеч бир клуб шахсан менга таклиф билан чиқмаган.

- Чемпионлик учун курашадиган жамоалар жиддий таклиф тушса ўйлаб қўрасизми?
- "Насаф"дан кетиш жуда қийин. Чунки шу жамоада улғайдим, катта футболга кириб келдим. "Насаф" мен учун иккинчи уй. Бошқа жамоаларга кетиш қийин бўлади.

Шу ўринда "Насаф" мухлисларига ажойиб қўллаб-қувватлов учун раҳмат айтаман. Ўтган мавсум биз учун бир текисда ўтмади. Қийин вазиятда ҳам мухлислар бизни ёлғизлатиб қўйишмади. Хоҳ узоқ сафарда бўлсин, хоҳ уйда уларни далдасини сезиб турдик. Улар нафақат стадионда, балки ҳаётда ҳам бизни қўллаб-қувватлаб туришади. Кўришганда ҳам доим очиқ чеҳра билан кутиб олиб, бизга далда беришади. Улар билан ҳаётда ҳам дўстга айланганмиз. "Насаф"да жонкуяр мухлислар жуда кўп.

- Эктор Купер сизни МТЖ йиғинига ҳам синаб қўрмагани ва Осиё Кубогига олиб кетмаганидан хафа бўлмадингизми?
- Тўғрисини айтаман, бундан хафа бўлганим йўқ. Ҳар бир мураббий ўзи хоҳлаган ва ишонган футболчиларни олиб кетади.

- Сиз аслида марказий ҳужумда фаолиятингизни бошлагансиз. Аммо Равшан Ҳайдаров кўпроқ сизни қанот ҳужумкор футболчиси, яъни вингер сифатида ўйнатган. Бердиев ҳам вазият тақозо этган пайт сиздан қанотда фойдаланган. Ўзиз учун энг қулай нуқта қайси: Марказми ёки қанот?
- Менга марказий ҳужумда ўйнаш ёқади. Ўзимни шу нуқтада қулай ҳис қиламан.



Толибжон Қосимов ва Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика