RU

Последние новости

23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  0 23:15ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  63 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  8 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4

Ўзбек футболида кимлар қўшалоқ байрам қилмоқда? Новости

Ўзбек футболида кимлар қўшалоқ байрам қилмоқда?

Бугун юртимизда 14 январь - ватан ҳимоячилари куни нишонланмоқда.

Биз мазкур санада таваллуд топган ва қўшалоқ байрамни қарши олган футболчи, мураббийлар ҳақида тўхталиб ўтишни лозим топдик. 

Даврон Файзиев ("Қўқон-1912" мураббийи) - Бугун "Қўқон-1912" жамоаси мураббийларидан бири Даврон Файзиев таваллуд топган кун. Ўтмишнинг ёрқин футболчиси, ўз позициясининг ишончли вакилларидан бири бўлган мутахассис ҳозирда Бахтиёр Ашурматовга яқиндан кўмаклашмоқда. Ушбу мутахассисни аксарият ишқибозлар "Сўғдиёна"даги фаолияти орқали танишади. Ўша вақтларда жиззахликларнинг камтарин бюджет ва таркиб билан элитада барқарор иштирокида Даврон Файзиевнинг ҳиссаси катта эди. Демак ватан ҳимоячилари байрами ва туғилган кун муборак бўлсин Даврон Орифович!



Шерзод Аъзамов ("Пахтакор" футболчиси) - Суперлигада барқарор ўйин кўрсатиб келаётган кам сонли мудофаа чизиғи вакилларидин бири Шерзод Аъзамов ҳисобланади. "Машъал" тарбияланувчиси "Насаф" либосида 100га яқин ўйинда майдонга тушган бўлса, айни пайтда "Пахтакор" таркибида ишончли ҳаракат қилиб келмоқда. Ҳимоячи бугун 32 ёшни қарши олди. Шерзод Аъзамовни бугунги кун билан самимий қутлаймиз. 



Сардор Теляков ("Навбаҳор" футболчиси) - Шунингдек бугун "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Сардор Теляков ватан ҳимоячилари кунида ўз туғилган кунини нишонламоқда. Футболчи 28 ёшга тўлди. Уни ҳам қўшалоқ байрам билан табриклаб қоламиз. 


Шунингдек, жаҳон футболидан Жонатан Дэвид ("Лилль"), Деклан Райс ("Вест Хэм"), Эмерсон ("Тоттенхэм"), испаниялик собиқ посбон Виктор Вальдес ҳам таваллуд кунини ўтказаётганини шунчаки эслаб ўтишни жоиз.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика