RU

Последние новости

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Ўзбек футболи маликалари (1-қисм) Новости

Ўзбек футболи маликалари (1-қисм)

"Championat.asia"да "PippoGOAL" блоги давом этади.

"Футбол эркаклар ўйини", дейишади кўпинча. Ўзимиз ҳам спортнинг бу турини севадиган қизларга ўзга сайёраликка қарагандек боқамиз. Аслида унчалик эмас. Атрофимизда инглизлар ихтиро қилган ўйинни ёқтирадиган аёллар талайгина. 

Бугун ўз қизиқишини касбига айлантира олган, айни пайтда ўзбек футболининг ичида куйиб-пишаётган қаҳрамонлар ҳақида ҳикоя қилишга қарор қилдик. Демак, 1-қисм (унда футболчиларга ўрин бермадик). 

Розиябону Юсупова — 1995 йил Тошкент шаҳрида туғилган.

Розиябону аёллар футболида кам сонли ўзбек рефериларидан бири ҳисобланади. Ёш бўлишига қарамай, жорий мавсум 11 учрашувда бош ҳакам сифатида ишлашга улгурди.

Олеся Курбанова — 1984 йил Тошкент шаҳрида туғилган.

Олеся Анатольевна соғлом турмуш тарзининг ҳақиқий тарғиботчиларидан бири ҳисобланади. У бугунги кунда "Олимпик" клубида фаолият юритмоқда. Нутрициолог сифатида ишлаётган Олеся Тимур Кападзе шогирдларининг тўғри овқатланиши ва ривожланишини назорат қилади. Ёқтирган жамоаси — "Милан".

Сайёра Эркабоева — 2000 йил Тошкентда туғилган.

Айни пайтда ЧДПИ 3-боскич талабаси. Бекободнинг "Металлург" футбол академияси психологи булиб иш юритади. Ёқтирган жамоаси — ПСЖ.

Азиза Татлимуратова — ЎФА халқаро бўлим бошлиғининг ўринбосари.

2010-15 йилларда Сигапур менежментни ривожлантириш институтида бакалавр даражасини олган. 2017-18 йилларда Мадридда ўқиган. Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати баҳсларида ЎзПФЛ комиссари сифатида ҳам фаолият юритади.

Хуршида Абдикулова — спорт журналисти.

УзЖОКУнинг 4-босқич талабаси нафақат ўзбек футболи, балки спортнинг бошқа турларини ёритишда ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келяпти. "Championat.asia" ва "Olamsport.com" муштарийлари уни яхши танишади. Ёқтирган жамоаси — "Ливерпуль" ва "Боруссия Дортмунд".

Нигора Абидова — 1990 йил Фарғона вилоятида туғилган. 

2013 йил Фарғона политехника институтида бакалавр даражасини олган. Кейинчалик Тошкент давлат иқтисодиёт университети магистрига айланган. "Пахтакор" футбол клуби ва ЎФАдаги фаолиятидан кейин ЎзПФЛнинг матбуот ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келмоқда. 

Шунингдек, Нигора Абидова ОФК шафелигида ўтказиладиган мусобақаларда ташкилот номидан фаолият юритади. Ёқтирган жамоаси — "Барселона".

Давоми бор...

Лео Месси. У энди Хелайфининг "кичик шаҳзода"си

Автор :
Рейтинг: +44   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика