RU

Последние новости

20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  1 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  3 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  6 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14

Ойбек Рустамов: "Олдинда турган ўйинларимизда ижобий натижалар кўрсата оламиз" Новости

Ойбек Рустамов: "Олдинда турган ўйинларимизда ижобий натижалар кўрсата оламиз"

Coca Cola Суперлигаси 17-туридан ўрин олган "Металлург" – "Қўқон-1912" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар футболчиси Ойбек Рустамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Металлург"га қарши Бекободда жуда қийин ўйин бўлишини кутгандик. Шунга яраша тайёргарлик кўрган эдик. Ўйин қизиқарли бўлди. Мезбонлар ҳам анча яхши ҳаракат қилишди. Бу мавсум ҳар бир беллашув муросасиз кечмоқда. Биз ҳали олдимизда турган ўйинларда ижобий натижалар кўрсата оламиз.

Албатта, натижа икки томонни ҳам қониқтирмаслиги табиий. Тўғри, рақиб бизга нисбатан кўпроқ тўпни ўзида сақлади. Лекин гол бўлмагунича бирорта жамоани яққол устун бўлди, деб бўлмайди. 

Бизда ҳам бир қатор вазиятлар юзага келди, улардан унумли фойдалана олганимизда, балки ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди", – дея сўзини якунлади Рустамов.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика