RU

Последние новости

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  43 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Ойбек Рустамов: "Мураббий ва мухлислар ишончини қозонишга ҳаракат қиламан" Новости

Ойбек Рустамов: "Мураббий ва мухлислар ишончини қозонишга ҳаракат қиламан"

“Қўқон-1912” жамоасининг иқтидорли ёшларидан Ойбек Рустамов , Ўзбекистон U-19 терма жамоаси сафида Хитойда бўлган ҳалқаро турнирда иштирок этиб қайтди.

- Ойбек Хитой сафари таассуротлари билан ўртоқлашсангиз.
- Хитойга қилган сафаримиз жуда омадли бўлди. Биз у ерда бош мураббийимиз Жасур Абдураимов бошчилигида 4 жамоа иштирок этган ҳалқаро турнирда иштирок қатнашдик. Дастлаб Хорватия, кейин мезбонлар ва сўнгги ўйинда  Филиппин терма жамоаларини мағлубиятга учратиб, турнир ғолиби бўлдик. Сафарга кетишда олдимизга қўйилган вазифани бажардик.

- Мураббийлар ўйинингиздан қониқишдими?
- Мураббийларимиз барчамизни майдонда синаб кўришди. Мен ҳам ҳар учала ўйинда майдонга тушдим. Ҳаракатларим уларга ёқдими  ёки ёқмадими билмадим, лекин кейинги йиғинларга тайёр туришимни айтишди. Уйга вазифаларни беришди. Ўз устимда қандай ишлашим ҳақида  маслаҳатлар беришди. 


- Терма жамоада қайси чизиқда ҳаракат қилдингиз?
- Хорватияга қарши ўйинда ҳимоя чизиғида харакат қилдим. Хитой ва Филиппин билан ўйинларда эса таянч ярим ҳимоячи вазифасини бажардим.

- Мана янги мавсум ҳам бошланиш арафасида. Нима деб ўйлайсиз мураббийлар сизга асосий жамоада ишонч билдиришадими?
- Жамоамиз бош мураббийи Мурод Исмоилов биз ёшларга катта эътибор қаратмоқда. Машғулотларда бизни доим асосий таркибга тайёр бўлишимизни уқтириб келмоқда.  Мавсумга тайёргарлик чоғида бўлган ўртоқлик ўйинларида мен каби ёшларни асосий таркибга тушуриб синовдан ўтказиб турдилар.  Энди бу ёғигаям бўш келмаймиз, имкон бўлган тақдирда мураббийлар ва мухлисларнинг ишончларини қозонишга ҳаракат қиламан. Бошланаётган чемпионатимизда жамоамизга омад тилайман. Ўйлайманки жамоамиз бу йил ижобий натижалар билан Қўқонлик мухлисларни хурсанд қилади.
 

Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика