Ўхшамай қолган "янги Роналдулар" + ФОТО
17 ноя 2017 16:16
Новости
Ўхшамай қолган "янги Роналдулар" + ФОТО
Янги Марадона, янги Дель Пьеро, янги Буффон. Пелеларнику сон саноғига етиб бўлмайди.
Эътиборингизга ўз вақтида "янги Роналду" дея эътироф этилган, аммо якунда ишончларни оқлай олмаган футболчилар ҳақидаги мақолани тақдим этамиз.
Брума, Португалия
23 ёшли футболчини анчадан бери таниймиз. У ҳам Роналду каби фаолиятини "Спортинг"да бошлаган, ҳудди ўша нуқтада ўйнайдиган футболчи ўз ҳаракатлари билан тенгдошларидан ажралиб турарди. Муаммо шундаки, Брума юқори тезликдан бошқа хеч нарса йўқ. У 19 ёшида Туркияга йўл олишни тўғри қарор деб ҳисоблаган. Якунда эса футболчи "Галатасарой" сафида иккита мавсумда бор-йўғи битта гол кирита олди ҳалос... Балки кўпроқ голли узатмаларни амалга оширган дейсизми? Афсуски унақа эмас. "Реал Сосьедад"да ижара асосида ўтказилган мавсумни ҳам фойдаси бўлмади. Ўтган мавсумни "Лейпциг"да ўтказган Брума 11та гол ва 6та голли узатма муаллифига айланди. Унинг Германиядаги ишлари аъло даражада бўлмасада, немисларнинг футболчилар билан ишлай билиш салоҳиятлари унинг мухлисларига умид бағишламоқда.
Адем Льяич, Сербия
Ўшанда Роналду ҳали "Манчестер Юнайтед"дан кетмаганди. Янги чиқиб келаётган ёшларга "янги Криштиану" лақаби бериларди. Ўз вақтида Льяич манчестерликлар сафига ўтган. Лекин, якунда клуб сафида битта ҳам ўйинда майдонга тушмаган. Афсуски, у 18 ёшга тўлмагунча Англияга бориши мумкин бўлмаган. 18га тўлганидан сўнг эса... МЮга керак бўлмай қолган. Кейин у "Фиорентина"га йўл олди ва у ерда осон бўлмаган 3та мавсумни ўтказди. Кейин эса "Рома", "Интер" каби жамоаларда ўз омадини синаб кўрмади. Аммо, барибир бу клубларда унинг иши юришмади. Ўтган мавсумдан бошлаб у "Торино" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Балки сербиялик футболчига жуда юқори баҳо бериб юборишгандир. Аммо, у Криштианунинг яқинига ҳам кела олмади.
Табаре Виудез, Уругвай
Уни "Милан" Уругвай томонлардан олиб келганди. Тез югурадиган ва ажойиб финтларни амалга оширадиган йигитча эди. Лекин, "Милан"даги Табаредан кўра Арбелоа кўпроқ дриблинг қила оларди. Миланликлар бир йил ичида бу футболчи жамоага хеч қандай фойда келтира олмаслигини тушуниб етдилар ва уни яна Уругвайга жўнатиб юбордилар. Шундан сўнг у Мексика, Туркия томонларда ўйнади. Орада "Ривер Плейт" шарафини ҳам ҳимоя қилди. Ҳозир эса "Насионал" жамоаси захира ўриндиғини "гуллатиб" ўтирибди.
Габриель Обертан, Франция
Ҳа, у ҳақида кўп эшитгансиз. Бугунги кунга келиб уни "янги Роналду" дея аташганини эслаш ғалати туюлиши мумкин.У Англиядаги илк интервьюларидан бирида шундай деганди: "Мени янги Роналду дея аташларини истамайман. Аҳир бу катта масъулиятку". Тўғри, унинг илтимосини ерда қолдиришмади. Фақат, буни Обертан сўрагани учун эмас, ўзидан кутилган ўйинни намойиш эта олмагани учун. Кейин уни "Ньюкасл"га сотиб юборишди. Орада "Анжи"да тўп тепди. Кейин эса "Уиган" футболчиси бўлди. Бугунги кунда эса Болгария томонларда "Левски" шарафини ҳимоя қилиб юрибди.
Нани, Португалия
Фаолиятни бошлаш Роналдуга ўхшаш. Умуман, биринчи мавсумни ҳам ёмон ўтказмаган. Криштининг Мадридга йўл олганидан сўнг унга ўринбосар сифатида қабул қилинган. 2010/11 йилги мавсумни ажойиб ўтказган. Нани умуман олганда ёмон футболчи эмас. Аммо, унга жароҳатлар кўп ҳалал бериб қолади. 2013 йилдан бошлаб эса фаолиятидаги оғир дамлар бошланган. "Спортинг"га ижара асосида кўчиб ўтди. Терма жамоада ёмон ўйин кўрсатмади. Аммо, ундан кўп нарса кутилганди. Бугунги кунда у "Лацио" аъзоси ҳисобланади.
Мемфис Депай, Голландия
Унинг МЮда омади келмади. У Голландияда юлдуз ҳисобланарди ва ЖЧ-2014ни ажойиб ўтказганди. Манчестерга уни Ван Гал олиб келган. Муваффақиятли ўйин учун барча нарса етарли эди... Бугунги кунда Депай Франция чемпионатида яхши ўйинлар ўтказмоқда. Умид қиламизки, унинг яхши кунлари ҳали олдинда.
Бебе, Португалия
Агар сен Португалия чемпионатида яхши ўйнай олсанг янги Роналду ҳисобланасан. Фергюсон янги Криштиануни топиш йўлида Португалия трансфер бозорини "титиб ташлаган" ва якунда... Бебени топганди. Футболчи Англияга келганидан сўнг ушбу гапларни айтганди: "Менинг ўйин моделим - Криштиану Роналду. Мен ҳам у каби тез югураман, яхши зарба бераман ва алдай оламан".
Ҳозирча шу. Эътиборингиз учун раҳмат.
sports.ru сайти асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади
Комментарии