Охирги икки йилда олий лигада 20та гол урган футболчилар
08 дек 2017 08:45
Новости
![](https://championat.asia/upload/storage/293241_original.jpg)
![](/upload/storage/293241_220.jpg)
Охирги икки йилда олий лигада 20та гол урган футболчилар
Бу сафар 2016 ва 2017 йиллара олий лигада энг кўп гол урган футболчилар ҳақида сўз юритамиз.
Саккиз нафар футболчи олий лигада охирги икки мавсумда камида 20та гол уришга эришди. Неманья ЙОванович ва Сардор Мирзаев ўтган мавсум 13тадан гол уришганди. Бу йил эса ўз ҳисобларига бир хил 7тадан 0гол ёзиб қўйишди.
Ўтган йилги тўпурар Темурхўжа Абдухолиқов бир мавсумнинг ўзида 22та тўп киритганди. Айни пайтда Қатарда ўйнаётган Абдухолиқов бу рўйхатда олий лигада бир йил ўйнаган ягона футболчи бўлди.
Бир йил аввал 9та гол урган "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов бу сафар 14та тўп киритди.
"Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев эса 2016 йилда 13та, 2017 йилда 11та тўп киритишга муваффақ бўлди.
Уч нафар футболчи икки мавсумда 30та гол уришга эришган."Металлург"нинг тажрибали ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев бир йил муқаддам 18 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилганди. Бу йил эса ҳужумчи 12та гол урди.
Ўтган мавсум иккинчи даврада "Насаф"га келган Драган Черан ярим йил ичида 12та тўп киритишга эришди. 2017 йил тўлиқ мавсумда ўз ҳисобига 19та гол ёзиб қўйди.
Бу йилги олий лига тўпурари Марат Бикмаев ўтган йил 12та гол урганди. Бу йилги 26та голни ҳам қўшсак ҳужумчининг умумий голлари сони 38тага етади.
Охирги икки йилнинг энг яхши тўпурарлари:
Футболчи | 2016 йил | 2017 йил | Жами |
Марат Бикмаев | 12 | 26 | 38 |
Драган Черан | 12 | 19 | 31 |
Зоҳид Абдуллаев | 18 | 12 | 30 |
Игорь Сергеев | 13 | 11 | 24 |
Достонбек Ҳамдамов | 9 | 14 | 23 |
Темурхўжа Абдухолиқов | 22 | - | 22 |
Неманья Йованович | 13 | 7 | 20 |
Сардор Мирзаев | 13 | 7 | 20 |
Похожие новости
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Комментарии