Оуэн: "Кўпчилик пенальти бўлганини айтмоқда, лекин мен учун бундай эмас"
07 мар 2019 14:41
Новости
Оуэн: "Кўпчилик пенальти бўлганини айтмоқда, лекин мен учун бундай эмас"
Баҳснинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда Диогу Далотнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ПСЖ ҳимоячиси Преснель Кимпембенинг қўлини топди. Учрашув ҳаками Дамир Скомина видеоассистентга мурожаат қилишга қрор қилди ва якунда 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Бу эса ПСЖ мухлислари ва бир қатор мутахассисларга ёқмади. Масалан, ўз даврида таниқли ҳужумчи бўлган англиялик Майкл Оуэн ҳам бу вазиятга эътироз билдирди.
"Кўпчилик инсонлар пенальти бўлгани ва бу ҳақли белгиланганлиги ҳусусида гапиришмоқда. Аммо, мен бундай ҳисобламайман. Кимпембе тўпни орқаси ўгирилган ҳолатда қайтарди. Бунда у сакраган вазиятда тўпни кўрмаган ва тўпни ихтиёрий қўли билан қайтармаган эди. Ҳакам такроран вазиятни кўриш учун VAR тизимига мурожаат қилганидан сўнг, пенальти борлигини билдингиз", - дея фикр билдирди Оуэн.
Эслатиб ўтамиз, МЮ ўз майдонида ПСЖга 0:2 ҳисобида ютқазган ва жавоб ўйинидан олдин ЕЧЛнинг чорак финал босқичига чиқиш учун иккита тўп фарқини йўққа чиқариши керак эди. Рашфорднинг пенальтидан урган голи мазкур қарама-қаршилик тақдирини ҳал қилди. Натижада, ПСЖнинг омадсиз анъанаси такрорланди. Манкунианликлар устози Сульшер эса МЮдаги омадли дебюти тасодиф эмаслигини яна бир бор исботлади.
Комментарии