RU

Последние новости

11:58Манба: "Қўқон-1912" бош мураббий лавозимига 4 нафар номзодни кўриб чиқмоқда  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  8 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  9 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  16 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Ўткир Юсупов қандай жазо олади? Новости

Ўткир Юсупов қандай жазо олади?

"Навбаҳор"да жиддий амбициялар пайдо бўлганидан кейин водий жамоасининг "Пахтакор"га қарши ўйинларини унутиб бўлмаяпти.

Ҳайдаровнинг аудиоси тарқаши, клуб расмийлари иштирокидаги жанжаллар, мухлиснинг машҳур видеомурожаати, Танташев четлатилиши, МТРК машинасига "фанат"ларнинг ҳужуми...

Балки, кечаги учрашувнинг асосий вақти сўнгги йиллардаги тўқнашувлар орасида энг тинч ўтгани бўлди. Акобирхўжа Шукуруллаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси 90 дақиқа давомида ҳеч қандай эътирозга ўрин қолдирмади (кўз тегмасин).

Бироқ, рефери ўйинга якун ясовчи ҳуштагини чалганида куннинг асосий воқеалари энди бошланаётганини ҳеч ким билмасди. Ўткирбек Юсупов ҳамда "Пахтакор" мухлислар клуби етакчиси ўртасида рўй берган тўқнашув охирги 9 соат ичида кўп ва хўб муҳокама қилинди. Биз ҳеч ким қилмаган ишга қўл уриб, масаланинг ҳуқуқий томонига тўхталамиз:

Биринчи воқеа учрашувга қўшиб берилган 4-дақиқада мезбонлар мухлиси томонидан тўпнинг майдон ичига тепиб юборилиши бўлди. Бир сўз билан айтганда, фан-клуб етакчиси туриши тақиқланган жойда пайдо бўлди ва қилмаслиги керак бўлган ишни амалга оширди. 

Регламентнинг 16.4. бандида футбол клублари ўз мухлислари ва жамоа номидан бирор-бир учрашувда муайян вазифани бажараётган ҳар қандай шахс хулқи учун жавобгарлиги белгиланган. Таъкидлаш керакки, Жавоҳир Шокиров айни пайтда ЎФА Интизом кодексининг 5.40. бандини бузди: Стадион, футбол майдони ва стадионга ёндош ҳудудда тартибсизликларни келтириб чиқишга сабаб бўлган провокацион хатти-ҳаракат. 

Шу туфайли қоидабузар огоҳлантирилиб, жаримага тортилиши ёки номуайян муддатга четлатилиши, стадионга нисбатан эса учрашувни томошабинларсиз ёки нейтрал майдонда ўтказиш, дисквалификация ёки пул жаримаси тортилиши мумкин.

Провакацияга учган Юсупов эса Интизом кодекси 5.45. бандининг П бўлимини бузгани учун 2 ўйиндан 10 ўйингача дисквалификация қилиниши, қўшимча равишда унга нисбатан молиявий санкциялар қўлланиши мумкин.

"Ёлғиз посбон". "Навбаҳор" етакчисининг сиз билмаган ҳикояси

Эслатиб ўтамиз, шундай ҳолат Ўзбекистон кубоги-2021 ярим финали доирасидаги Жиззахда ўтган учрашувда ҳам содир бўлган эди. Ўшанда Умар Эшмуродов, Баҳодир Насимов ва Улуғбек Бақоев 2 тадан ўйинга четлатилган, шунингдек, жаримага тортилган эди.

Бундан ташқари, ўйиндан кейин ҳар 2 жамоанинг бошқа расмийлари ўртасида ҳам кичик низо пайдо бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси қароридан кейин билиб олишимиз мумкин.

"Юбилей". Черан Артурнинг рекордига яқинлашди



Автор :
Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика