Ўтган йили "Динамо"да ҳаракат қилган сербиялик легионер Малайзия клубига ўтди
07 янв 2023 12:57
Новости
Ўтган йили "Динамо"да ҳаракат қилган сербиялик легионер Малайзия клубига ўтди
Ўтган йили Самарқанд клубида тўп тепган ҳимоячи Михайло Йованович фаолиятини Малайзия жамоасида давом эттиради.
33 ёшли футболчи "Кучинг" таркибига бориб қўшилди. У янги жамоаси билан 30 ноябрга қадар мўлжалланган шартнома тузди.
Йованович ўтган мавсум "Динамо" либосида 20 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган эди.
Маълумот ўрнида, мазкур Малайзия клубида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи, "Нефтчи" собиқ футболчиси Сирожиддин Қўзиев ҳам ўйнамоқда.
Похожие новости
07:35
Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин 0
Комментарии