Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Женоа"да ўтказган Стротман А Сериянинг бошқа клубига ўтди
03 июл 2021 16:52
Новости
Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Женоа"да ўтказган Стротман А Сериянинг бошқа клубига ўтди
Нидерландиялик ярим ҳимоячи Кевин Стротман "Марсель"дан "Кальяри"га ўтди.
Италия клуби расмий сайти хабар беришича, 31 ёшли хавбек жамоада бир мавсум ижарада ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, Стротман ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида "Женоа"да ўтказганди.
Кевин генуяликлар таркибида 18та ўйинда майдонга тушиб, 4та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии