RU

Последние новости

21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  0 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  68 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  13 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  24

Отахонов "Навбаҳор" сафига қўшилди Новости

Отахонов "Навбаҳор" сафига қўшилди

"Навбаҳор"нинг Тошкентдаги ўтказилаётган йиғинида сафга янги футболчиларни қўшилиши давом этмоқда.

Хусусан бугун ўтказилган кечки машғулотда таркибга 2016 йилги мавсумни “Пахтакор” жамоасида ўтказган Аббос Отахонов қўшилди. 1995 йилнинг 25 август санасида туғилган футболчи майдонда ҳимоячи сифатида тўп суради. Шу пайтга қадар жамоамиз сафига олти нафар янги футболчи келиб қўшилди. Наманганда ўтган дастлабки йиғинда “Пахтакор”дан ҳужумкор ярим ҳимоячи Равшан Хурсанов жалб этилган бўлса Тошкентдаги машғулотлар чоғида дарвозабон Акмал Турсунбоев, ҳимоячи Ҳасанбой Эргашев, ярим ҳимоячи Алишер Мирзаев ва ҳужумчи Фарруҳ Шотурсуновлар ҳам жамоамиз таркибидан ўрин олишганди.

  Бундан ташқари мураббийлар штабида Жамшид Умаров ҳам фаолият олиб борадиган бўлди. Шу ўринда таркибни кучайтириш ва рақобатни ошириш мақсадида бир қатор футболчилар билан музокаралар давом этаётганлигини қўшимча қилиш жоиз. Томонлар ўзаро келишувга келишгач, жамоага чақирилган футболчилар машғулотларга қўшилиб боришади.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика