Отабек Шукуров: "Ютқазмайдиган рақибнинг ўзи йўқ"
		
		18 ноя 2022 21:58
        Новости	
	 
				 
				Отабек Шукуров: "Ютқазмайдиган рақибнинг ўзи йўқ"
"Туркияга ёзда бордим. Чемпионатга мослашиш учун барибир маълум вақт керак бўлди. Ишлашда, меҳнат қилишда давом этяпмиз. Ўз ўрнимни топишга ҳаракат қилмоқдаман. Терма жамоага келсак, Осиё кубогига муносиб тайёргарлик кўриш учун яхши терма жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказишимиз керак. Иккинчи ўйинга яхши кайфиятда ҳозирлик кўрмоқдамиз",- дейди Отабек Шукуров.
- Россия Тожикистон билан дуранг ўйнади. Улар биз билан қандай ўйин кўрсатиши мумкин?
- Машғулотга келаётганимда Championat.asia сайтида Валерий Карпиннинг биз билан ўйин борасидаги фикрларини ўқидим. Қандай бўлишидан қатъий назар, биз ўз ўйинимиз устида ишлашимиз керак. Мухлислар кўз ўнгида ғалаба учун тўп тепамиз. Ўзбекистонда ҳозир мавсум якунланган. Биз ютуқ орқали йилни муносиб тугатмоқчимиз.
- Қозоғистон ўша куни чиндан хам биздан кучсиз эдими?
- Аниқ айта олмайман. Қандайдир фактлар бўлиши мумкин. Чунки майдонда икки жамоада ҳам 11та футболчи ўйнайди. Яхши тайёргарлик кўрган, тактик жиҳатдан тўғри йўналиш танлаган жамоа ғалаба қозонади. Футболда ютқазмайдиган жамоа йўқ.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии