RU

Последние новости

02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  1 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  6 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  24 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1

Отабек Шукуров: “Халқимизнинг ишончини оқлашимиз лозим” Новости

Отабек Шукуров: “Халқимизнинг ишончини оқлашимиз лозим”

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси Отабек Шукуров “Футбол Экспресс” нашрига интревью бериб, унда бўлажак Жаҳон Чемпионатига тайёргарлик борасида тўхталиб ўтди.
“Биринчи марта 17 ёшлилар ўртасидаги мундиалда қатнашганимдан кейин жаҳон чемпионатининг қандай нуфузли мусобақа эканини ҳис қилганман”, дейди Шукуров. “Ўшанда Гондурас терма жамоасига мағлуб бўлганимиз менга қаттиқ алам қилган. Ўтган йили Осиё Чемпионатида муваффақиятли қатнашиб, мундиал йўлланмасини қўлга киритганимиздан бери бутун эътиборимни Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган турнирга қаратганман. Тайёргарлик жараёнига жиддий эътибор беряпмиз. Олдимизда турган Жаҳон Чемпионатида аввал эриша олмаган натижаларимизга эришишимизни истайман”.

“Кўпчилик гуруҳимизда Германия фаворит эканини айтмоқда. Албатта, улар кучли ва чиндан ҳам фаворит. Аммо бундай мусобақада ҳар қандай ўйин ҳам оғир ўтади. Жаҳон чемпионатига ҳамма бошқача тайёргарлик билан келади. Таиландда ўтган мусобақада Гондурас олимпия терма жамоамизни мағлуб этганди. Фижи ҳам оддий рақиб эмас. Йиғинлар давомида барча жамоаларнинг ўйинларини кўриб, ўрганиб боряпмиз. Ҳамма нарса ўз қўлимизда. Ўйлаган мақсадимизга эришиш учун барча имкониятларимиз бор. Халқимиз ишончини оқлашимиз лозим”, дея Отабек рақиблар ва Жаҳон Чемпионатига тайёргарлик борасидаги фикрларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати Янги Зеландияда, 30 май куни старт олади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика