RU

Последние новости

22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  0 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  1 21:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 3:0   0 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  1 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  4 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  11 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  7 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  12 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0 19:54"Андижон" ва "Бухоро" ўртасида кечган шиддатли ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Отабек Шукуров: "Бош мураббийимиз ўйин вақти телефон орқали кўрсатма бериб турса керак" Новости

Отабек Шукуров: "Бош мураббийимиз ўйин вақти телефон орқали кўрсатма бериб турса керак"

Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотида "Кайсериспор" клуби футболчиси ва терма жамоамиз етакчиси Отабек Шукуров Гонконгга қарши кечадиган жавоб учрашуви ҳақидаги фикрлари билан бўлишди




- Гонконгга қарши кечган ғалабани қўлга киритиш қанчалик қийин бўлди?

- Яхши ўйин ўтказдик деб ўйлайман. Сафардаги ўйинлар ҳар доим қийин кечади. Икки кун олдин бориб, у ердаги иқлим ва шароитга кўникишингиз керак. Камчиликлар эса ҳамма ерда бор. Гонконгга қарши ўлчами кичик майдонда ўйнадик. Бу осон эмас. Бироқ ҳозир саралаш босқичида фақат ғалаба қозонишимиз керак. Уч очко билан қайтдик. Кеча эса эртанги учрашувга тайёргарликни бошладик.

- Сречко Катанецнинг йўқлиги жамоага қанчалик таъсир қилиши мумкин?

- Мураббий ўрни катта, аммо вазиятдан келиб чиқиб ишлашда давом этишимиз керак. Бош мураббийнинг ёрдамчилари бор. Футболчилар билан бирга мураббий учун икки ҳисса ўйнаймиз. Менимча бош мураббий ўйин давомида телефон орқали кўрсатмалар бериб турса керак.

- Гонконг терма жамоасининг устунлик томонлари ҳақида гапириб ўтсангиз?

Гонконг терма жамоаси асосан маҳаллийлаштирилган футболчилар билан ўйнар экан. Шунингдек, ҳужум давомида 4-5та футболчи қўрқмай ҳужумга қўшилишар экан. Бу бир томонлама бизга устунлик беради. Гонконгдаги учрашувда ноқулай шароитли стадион танланганидан хабарингиз бор.

- Эртанги учрашувда мухлисларнинг қўллаб қувватлаши қанчалик муҳим?

- Футбол мухлислар учун ўйналади. Мухлисларнинг қўллаб қувватлаши эса жуда муҳим, сабаби терма жамоа ватан учун ўйнайди.





Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика