RU

Последние новости

00:58Жезус "Арсенал" сафида сўнгги 4та ўйинда 6та гол урди  0 00:25АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Брентфорд"га 3та гол урди  8 23:42"Ал Насср" футболчиси Европага қайтиб кетди  2 23:02Диего Коста Бразилия клубини эркин агент мақомида тарк этди  3 22:16Каземиро МЮдан кетадими?  1 21:50ПСЖ Салаҳга қанча маош таклиф қилмоқда?  9 20:58Эрон чемпионати. "Персеполис" меҳмонда "Ҳавадар"ни аяб ўтирмади, Ўруновдан гол!  2 20:41Наҳотки! Аргентина устози Скалони футболчи бўлган пайти Мессидан либосини сўраганини ёдга олди  12 20:13Расман: Тожикистонлик футболчи "Сўғдиёна"га ўтди  1 19:33Ван Перси МЮ Фергюсон бошчилигида 2012/2013 йилги мавсумда 26 бор камбэк қилганини ёдга олди  8 18:40Роналду, Салаҳ, ван Дейк, Трент, Сон, де Брюйне, Неймар... Шартномаси ёзда тугайдиган ва ҳозирнинг ўзида бошқа клублар билан музокарага киришиши мумкин бўлган юлдузлар рўйхати  1 17:33Эшитдик-да! "Насаф" "Спартак" билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 17:14Моуринью "Сити"даги инқироз ҳақида: "Фақат Пеп билим билан гапира олади, қолганлари оддий ва юзаки"  4 16:22Роналду, Мбаппе, Клопп, "Барселона"... 2024 йилнинг энг омадсизлари  17 15:29Холанд, Кейн, Роналдуларни ортда қолдирган Гйокереш 2024 йилнинг энг яхши тўпурари  1

Отабек Ғуломхўжаев: "Про лигани ўйлаётганим йўқ. Жамоани ташлаб кетганимда бу ерга келмас эдим" Новости

Отабек Ғуломхўжаев: "Про лигани ўйлаётганим йўқ. Жамоани ташлаб кетганимда бу ерга келмас эдим"

Суперлига 26-турдан ўрин олган "Пахтакор" - "Андижон" учрашувидан сўнг меҳмон жамоа бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев фикрларини билдириб ўтди.

"Доимгидек ўзимизга ўзимиз гол олиб келдик. "Пахтакор"ни ғалаба ва чемпионлик билан табриклайман. Бу клуб Ўзбекистоннинг юзи ва фахри. Рақибнинг кучини билар эдик. Ўйинни ҳимоядан қурганимизга қарамай хатолар бўлди",- дейди Отабек Ғуломхўжаев.

- Жамоа ўтиш ўйинида "Нефтчи" билан ўйнайди. "Андижон"ни Суперлигада олиб қолишга ўзингизда ишонч қай даражада?

- Охирги тўртта турда Ўзбекистоннинг топ жамоаларига қарши ўйнадик. Қандай жамоага келаётганимни билардим. Ўтиш ўйинига қадар бориш шарт эмас эди. Лекин ортга йўл йўқ эди. Ҳеч қайси мураббий жамоани пастга тушириб юбориш учун қабул қилиб олмайди. Ушбу учрашувга максимал даражада тайёрланамиз. Жамоани  элитада олиб қоламан деб сўз берганман. Демак ўзимга ва жамоадаги йигитларга ишонаман. Аввало ҳаммаси худодан. 

- "Турон" билан ўйинда "Нефтчи"нинг ҳақиқий кучини кўрмадик. Жамоа дурангни ўйлади ва жазоланди. Бу омил сизни чалғитиб қўймайдими?

- Биласизми, тўғриси Про лигада кўп учрашувлардан кузата олмадим. Охирги тўрт турда фақат ўз ўйинимиз билан машғул бўлдик. Кечаги ўйинда эса йўлда эдик. Фақат видеода карате бўлган вазиятни кўрдик. Айрим ҳиссиётларини ушлай олмайдиган мухлислар деб бутун жамоага баҳо бериш керак эмас. Сўнгги ўйинларини кўриб чиқамиз. "Турон"да хоҳиш юқори бўлди, олдинги чизиқдаги футболчиларида кескинлик, ҳавфли ҳужумлар сони ҳам кўп бўлганини кузатдик. Бир нечта вазиятларда кечирди ҳам. "Нефтчи" билан ўйнаш бизга насиб қилган экан. Яна бир водий дербисини кўрамиз. 

Мен Про лигага тушиб кетишни ўйламаяпман. Агарда тушиб кетсак ҳам жамоани ташлаб кетмайман. Бунда кимдандир айб қидириш керак эмас. Бу йигитлар билан нимадир қила оламиз. Лекин вақтимиз кам. "Пахтакор" яримта вазиятдан ҳам гол уриб кета олишини биласизлар. Менимча икки, уч нафар футболчимизни айтмаганда қолганларнинг ёши 21 ва 24 атрофида. Улар ўз устида ишласа яқин йилларда топ клубларга йўл олиши мумкин. Буни ўзига ҳам айтяпман. Шундай ўйинларда майдонга чиқиб ўзини кўрсатса ҳамма кўради, кузатади. Қачонгача аутсайдер клубларда юраверасизлар деб айтмоқдаман. Уларнинг миясига қуйиб бўлмаяпти. Бошқалар қилган ишни булар қила олади. Фақат тезроқ фикрлаш ва вазиятларда хотиржамроқ бўлиш керак. Аслида бу нарсаларни мен келгунимга қадар ўйлашлари керак эди. Биз ўзбеклигимизга борамиз барибир. Про лигани ўйлаётганимиз йўқ, жамоани ташлаб кетганимда келмас эдим.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика