RU

Последние новости

09:42"ФарДУ" Про-лига янги мавсумига тайёргарликни Тошкентда давом эттиради  0 09:10Нима учун водий клубларида муаммолар бўлаверади? "Нефтчи"нинг трансфер тақиқи ва бошқа мавзулар — Камолиддин Мурзоев билан интервью  0 08:4538 ёшли Рамос янги жамоасида қайси рақамда ўйнайди?  1 08:15Расман: "Бунёдкор" хорватиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:31Дилшод Жўраев: "Хоразм"нинг Суперлигада ўйнашига охиригача ишонгандик"  0 03:20Испания Кубоги. "Барселона" чорак финалда қийинчилик кўрмади, Торрес собиқ жамоасини аямади  64 02:57"Ливерпуль" катта қийинчиликсиз Англия Лига Кубоги финалига йўл олди  5 02:32А Серия. "Интер" қолдирилган ўйинда йирик ҳисобда ютқазди  2 00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  30 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  1 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  2 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  3 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  5

Отабек Ғуломхўжаев: "Дебют ўйиним муваффақиятли ўтганидан хурсандман. Футболчилар нафақат рақиб балки майдон билан ҳам курашди" Новости

Отабек Ғуломхўжаев: "Дебют ўйиним муваффақиятли ўтганидан хурсандман. Футболчилар нафақат рақиб балки майдон билан ҳам курашди"

Суперлига 23-турдан ўрин олган "Андижон" - "Машъал" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев фикрларини билдириб ўтди.




"Ушбу учрашувга тайёргарлик кўришимиз учун олдимизда икки ҳафта вақт бор эди. Мана шу вақт ичида йигитларнинг жисмоний ҳолатини максимал даражада кўтариб олишимиз талаб этиларди. Тўғриси бироз бошқача ўйинга тайёргарлик кўргандик. Лекин ҳавони кўрдингиз қалин қор ёғди. Ўйин куни об ҳавога мослаб ўйин қуришга ҳаракат қилдик. Боз устига қорда, бундай майдонда тўп тепиш осон эмасди. Футболчилар нафақат рақиб билан майдон билан ҳам курашишига тўғри келди",- дейди Отабек Ғуломхўжаев.

- Охирги дақиқада Қаҳрамон Баҳодиров гол уриб ғалабани келтирди. Умуман ўйиннинг сўнги дақиқаларида ўзингизда асабийлик сезилдими, чунки бу сизни мураббийликдаги дебют учрашувингиз эди. Воқеалар ривожи дуррангга қараб кетаётган эди...
- Дебют ўйиним муваффақиятли ўтганидан хурсандман. Аммо хотиржамлик бор эди. Тайёргарлик борасида йигитлар билан гаплашиб олдик, йигитларда менга нисбатан ишонч, менда эса йигитларга нисбатан ишонч бор эди. Қаҳрамон Баҳодиров билан гаплашганимда 30 дақиқага тайёр эканлигини айтиб ўтди. Шундан сўнг Сирож Мелиев билан Қаҳрамон Баҳодировни сўнги дақиқаларда майдонга туширишга қарор қилдик. Улар майдонга тушганидан сўнг ҳужумимиз кучайди. Барибир бу паллада тажрибали футболчилар керак эди. Сирож ва Қаҳрамон бир неча йиллардан бери Суперлигада ўйнаб келишмоқда.

- Сиз келгунингизга қадар икки нафар футболчи таркибда эмас эди. Келганингиздан сўнг Сирож Мелиев қайтарилди, Нодир Мавлонов эса йўқ. Бу нима билан боғлиқ?
- Мен келгунимга қадар мураббий ёки раҳбарият билан нима бўлганини чуқур суриштирмадим. Мен ҳозир қабул қилиб олган футболчилар билан шуғулланишим керак. Сирож Мелиев ва раҳбарият ўртасида қандай низо бўлгани менга қоронғу. Буларнинг ўртасида нима бўлгани жамоанинг сири бўлиб қола қолсин. Жамоани ичидаги гапларни ташқарига чиқишини истамасдим.

- Қаҳрамон Баҳодиров дастлабки дақиқаларида ҳужумда ҳаракат қилди. Бу сизнинг тактикангиз эдими?
- Ҳа!, Қаҳрамон Баҳодировни машғулотларда кўрдик. "Машъал"нинг ҳимоячиларига тажрибали футболчимиз босим уйиштириш керак эди. Сўнгра, рақиб ҳимоячиларини чарчатиб Сирож Мелиевни ҳужумга ўтказдик. Уларга яқин Дониёр Абдуманнопов ҳаракат қилди. Муҳаммад Юлдашев ва Дониёр Абдуманнопов биз билан тўрт кун машғулот ўтказди. Ўн кун тўлиқ даволанди. Чунки уларни 25 ёшда футболни тугатишини истамайман. Ёш футболчилардан Соҳибжонов ва Хомидов ҳам яхши иқтидорли футболчилар. Фақат бугунги баҳсга ва босимга, ўйиннинг аҳамиятидан келиб чиқиб дарҳол майдонга туширмадим. Диёрбек Тоиров деган 17 ёш футболчимиз бор. Кейинги ўйинларда дебют қилиши мумкин. Андижонда ёшларга эътибор қаратилмоқда. Захирамизда ёшлар кўп. Фақат уларга бироз вақт бериш керак. Аммо олдимизда вақт кам. Бор тажрибали футболчилардан фойдаланиб машғуотларга ўринбосарлар жамоасидан 9-10 нафар футболчини жалб қилмоқдамиз.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика