Отабек Боймуродов: "Баклажка (елим сув идиш) устига ким қаерга тепишини ёзиб олгандим, аммо..."
11 мар 2023 23:36
Новости
Отабек Боймуродов: "Баклажка (елим сув идиш) устига ким қаерга тепишини ёзиб олгандим, аммо..."
U-20 Осиё Кубоги чорак финалида Австралия устидан қозонилган ғалабадан кейин Ўзбекистон термаси посбони Отабек Боймуродов ўз фикрларини билдирди.
- Мухлислар бизнинг 12-футболчимиз бўла олишди. Тўлган стадион учун барчага катта раҳмат. Бу биз учун биринчиси эмас. Бугунгиси шунчаки фантастика.
- Пенальтилар сериясига тайёрмидингиз?
- Ҳа. Баклажка (елим сув идиш) устига ким қаерга тепишини ёзиб олгандим. Аммо пенальти тепганларнинг учтаси рўйхатимда йўқ экан.
- Пенальтидан тепилган тўп устунга текканида ичингиздан қандай ҳиссиётлар ўтди?
- Сўзлар билан тасвирлаб бўлмайди. Билмадим. Балки ҳаётимдаги энг зўр ҳиссиётлардир.
- Асосий вазифа бажарилдими?
- Йўқ, кейинги икки ўйинда ҳам ютишни истаймиз. Биз ўз уйимиздамиз. Барчага ғалабаларни тақдим қилмоқчимиз. Бўшашишни истамаймиз.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Комментарии